+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

23 Май 2021

ЎҚУВЧИ ҚИЗЛАР БАДИИЙ ГИМНАСТИКА БЎЙИЧА МУСОБАҚАЛАШДИ

Май – жисмоний тарбия фан ойлиги

 

Маълумки, умумтаълим мактабларида май ойи  – жисмоний тарбия фан ойлиги, деб эълон қилинган. Шу муносабат билан ўқувчи ёшларни соғлом ва баркамол вояга етказиш, жисмоний тарбия оммавийлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш мақсадида таълим муассасаларида турли тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

 

Ойлик доирасида Андижон шаҳар халк таълими бўлими тасарруфидаги 44- умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқувчи қизлари ўртасида мусобақа ташкил этилди. Бошланғич синф ўқувчиларининг бадиий гимнастикага бўлган қизиқиши жуда юқори. Шу боис ҳам мусобақа қизиқарли баҳсларга бой бўлди.

 

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, 2009-2010 йилларда туғилган қизлар ўртасида 1-ўринни Зебунисо Мираҳмедова, 2-ўринни Мадина Пўлатжонова, 3- ўринни Муслима Анваржонова қўлга киритди.

 

2011-2012 йилларда туғилганқизлар ўртасидаэса Фарангиз Камолдинова 1- ўринга, Муслима Ўрмонова 2-, Муслима Толипова 3-ўринларга сазовор бўлди.

 

Ғолиб, совриндор ҳамда мусобақанинг фаол иштирокчилари мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

 

Мазкур мусобақа, ўқувчи қизларнинг соғлом ва баркамол бўлишларига, спортга, айниқса, бадиий гимнастикага бўлган қизиқишларини ошишига хизмат қилди.

 

Гулноза ЭРГАШЕВА,

Андижон шаҳридаги 44- умумтаълим мактаби жисмоний тарбия фани ўқитувчиси.