+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

31 Май 2023

ЮРТБОШИМИЗ ИШОНЧИНИ ОҚЛАЙМИЗ

Бугун бутун мамлакатимизда бўлгани каби Андижон вилоятидаги 799 та умумтаълим, ижод ва ихтисослаштирилган ҳамда хусусий мактабларда "Илмни қадрланг, илмга интилинг!" шиори остида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтди.

Андижон шаҳридаги 7- умумтаълим мактабида бўлиб ўтган битирув кечаси тадбирида дастлаб Президентимизнинг умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг тадбирда сўз олган мактаб директор Гулнорахон Зоҳидова ва бошқалар мамлакатимизда ёшларнинг ўқиши, билим олиши, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлигини таъкидлаб, битирувчиларни муборакбод этди, катта ҳаёт остонасида турган ёшларга оқ йўл тилади.

-        Юртбошимиз табригидаги: "Ҳеч шубҳасиз, ўз билим ва истеъдодини Ватанимизга муносиб фарзанд бўлишдек мақсадларга сарфлашга бел боғлаган сиз каби ёшлар - янги Ўзбекистоннинг олтин фонди, бебаҳо хазинасидир", - деган сўзлар биз битирувчиларга шижоат, илҳом ва ишонч беради, - дейди Андижон шаҳридаги 7- умумтаълим мактаби битирувчиси Нуриддин Файзиев. - Келгусида биз ёшлар кўрсатилаётган эътибор, яратиб берилаётган кенг имкониятларга муносиб бўлишга, олий ўқув юртларида ўқиб, етук мутахассис бўлиб Ватанимиз равнақи йўлида астойдил хизмат қилиш, Юртбошимиз ишончини оқлаш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

Қайси бир битирувчи билан суҳбатлашмайлик, уларнинг қалбида ҳис-ҳаяжон, улкан орзу-умидлар, мақсадларга эришиш учун қатъий аҳдни кўрдик.

-        Жорий ўқув йилида вилоятдаги 778 та умумтаълим, 21 та хусусий таълим муасасаларини 32 минг 341 нафар битирувчи тамомламоқда, - дейди вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Расулжон Каримов. - Уларнинг бир қисми олий ўқув юртларида таҳсилни давом эттириш ниятида бўлса, яна бир қисми мактабларда ўрганган касб-ҳунарлари бўйича ишга киришни, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни мақсад қилишган. Ишонаманки, катта ҳаёт остонасига қадам қўйган ана шу ёшларимиз ҳаётда албатта, ўз ўринларини топишади.

Битирув кечаси тадбирлари вилоятимиздаги барча умумтаълим мактабларида юқори кўтаринкилик билан ўтказилди.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ