+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 25 Май 2018
    ЎҚУВЧИ ЁШЛАРНИНГ ОИЛА ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ҲАҚИДАГИ БИЛИМЛАРИ ЯНАДА БОЙИДИ
    Андижон тиббиёт коллежида "Соғлом ва баркамол оила - жамият кўрки" мавзусида семинар бўлиб ўтди. "Иқбол" газетаси таҳририяти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат…
  • 25 Май 2018
    ТАЛАБА ҚИЗЛАР - МОҲИР ПАЗАНДА
    Андижон давлат тиббиёт институтида талаба қизлар жамоалари ўртасида "Моҳир пазанда" кўрик-танлови бўлиб ўтди. Талаба қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларнинг бўш вақтларини янада қизиқарли ва мазмунли…
  • 25 Май 2018
    КОРХОНАНИНГ ЭНГ ИБРАТЛИ ОИЛАЛАРИ
    Вилоят қўғирчоқ театрида "GM-Uzbekistan" АЖ маъмурияти, касаба уюшма қўмитаси ҳамда хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида - "Халқаро оила куни" муносабати билан "Ибратли оила" кўрик-танлови ўтказилди.…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


ФАРЗАНДИНГИЗДАН МЕҲРИНГИЗНИ АЯМАНГ!

(47-сон) Психолог маслаҳати

Болага нима дейиш мумкин-у, нима деб бўлмайди!

Фарзандларимизнинг баркамол, етук шахс бўлиб шаклланиши, ўз мақсадлари сари интилувчан, мустақил ва иродали бўлиб улғайишида ота-она тарбияси муҳим роль ўйнайди. Агар кузатсангиз, ота-онанинг маслаҳатлари боланинг ҳаётда қўядиган ҳар бир қадамида ўз аксини топади. Баъзан фарзандимизнинг журъатсиз, омадсизлигидан хафа бўламиз. Билайликки, бунда бизнинг ҳам айбимиз бор.

Ота-она томонидан айтиладиган баъзи сўз ва иборалар болани шахсий ҳаётига салбий таъсир кўрсатади, болада ўзига бўлган ишончни синдиради, ҳаётда мустақил, етук шахс бўлиб       улғайишига тўсқинлик қилади. Олим ва психологлар олиб борган тадқиқотларга кўра, қуйидаги сўз ва иборалар ана шу тоифага киритилган:

- Кучли одамлар йиғламайди;

- фақат ўзинг ҳақингда ўйла, ҳеч кимни аяма;

- сенинг бу қилиғинг сени даданг (онанг) га ўхшатади;

- жинни;

- сен бўлмасанг яхши эди;

- даданг(онанг) га ўхшаган омадсиз бўлиб ўсасан;

- қулоқ солмасанг касал бўласан;

- сенга шунча куч кетказдик, сен эса...

- сенинг ишинг бўлмасин;

- ҳеч кимга ишонма, ҳамма алдоқчи;

- бундай қилсанг, ҳеч ким сен билан дўст бўлмайди;

- доим шуни ҳаммадан ёмон бажарасан;

- аёллар эркакларга қараганда саводсиз бўлади;

- сен ёмонсан;

- яхшиликка ишонма, дунё у қадар гўзал эмас аслида.

Ушбу насиҳатларни асосан кучсиз, ҳаётда ўз ўрнини топа олмаган ота-она боласига сингдиради.

Болангизни бахтли ва ўзига ишонган бўлиб вояга етишини истасангиз, қуйидаги сўзларни ундан аяманг:

- Сенда яхши фазилатлар жуда кўп;

- йиғлайвер, енгил тортасан;

- қанча берсанг, шунча оласан;

- даданг(ойинг)қандай ажойиб инсон;

- сен бизнинг бахтимизсан;

- ҳар бир инсон ўз йўлини ўзи танлайди;

-сен соғломсан;

-биз сени яхши кўрамиз,тушунамиз;

-сенинг фикринг биз учун қизиқ;

- сен одамларга қандай муносабатда бўлсанг, улар ҳам сенга шундай муносабат билдиради;

- ҳамма хато қилади, яна бир уриниб кўр;

- тозаликка риоя қилсанг, соғлом бўласан;

- ҳаммаси ўз қўлимизда;

- ўзингни севишни бил, шунда сени сева олишади;

- сен кўп нарсага қодирсан;

- сенсиз нима қилар эдик;

- сендан хурсандмиз;

Айб, уят ва қўрқув ҳислари ҳеч қачон инсонни бахтли қила олмайди. Болани ерга уриб, унинг иши танқид қилинаверса, бола улғайиб ўзига ишонмайдиган ва масъулиятсиз бўлиб қолади. Болага қўл кўтариш, уни камситиш кучсиз инсонни ўстиради. Айрим вазиятларда болага танқид ёки маслаҳат ўрнига оддийгина меҳр ёрдам беради. Фарзандингиздан меҳрингизни аяманг, у ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди.

Неъматхон ЙЎЛДОШЕВА,

 

Хўжаобод тумани "Аёллар маслаҳат маркази" психологи.