+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Мутахассисларнинг билим ва малакаси оширилмоқда

Жараён

Андижон давлат университетида "Оила" илмий-амалий  тадқиқот маркази Андижон вилояти бўлими қошида ташкил этилган "Махсус ўқув курси"нинг "Оилаларда маънавий аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш" мавзусидаги малака ошириш  дастури доирасида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмиталари раислари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари иштирок этди.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги "Оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур ўқув курслари 12 кун давом этади, - дейди "Оила" илмий амалий тадқиқот маркази вилоят бўлими раҳбари Лазокат Жалолова. - Унда мутахассисларнинг оилалар билан ишлаш борасидаги ишларни самарали ва тизимли ташкил этиш,  билим, тажриба ва малакаларини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

Семинарда дастур доирасидаги ўқув машғулотларида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларнинг олдини олиш, маънавий аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, оиланинг репродуктив саломатлигини таъминлаш,  соғлом турмуш тарзини шакллантириш, демографик ривожланишини, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, қайнона-келин ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, намунали оилани     шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.

Ўқув курсининг дастлабки кунида "Оиладаги низолар: омил, сабаб, ифодаланиш формалари, турлари, асоратлари ва олдини олиш йўллари", "Ўсмирлик даврида психологик ва ижтимоий ўзгаришлар. Ўсмирларнинг репродуктив саломатлиги" каби қатор мавзуларда мутахассисларнинг маърузалари тингланди.

Иштирокчилар томонидан маърузалар ҳамда мавзу доирасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, янада юқори босқичга кўтариш, бу борадаги тажриба ва  илғор иш услубларини фаолиятга татбиқ этиш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова иштирок этиб, малака ошириш дастури доирасидаги амалга оширилиши зарур муҳим вазифалар хусусида гапирди. 

 

Наргиза ХУШВАҚОВА,

 

жамоатчи мухбир.