+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

БОЛАЛАРДА ТИШ КАСАЛЛИКЛАРИ НЕГА КЎПАЙМОҚДА?

Мутахассис минбари

Кейинги пайтларда кўпчилик болажонлар тиш хасталикларидан азият чекмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, болалар ўртасида тиш касалликлари, айниқса, уларнинг тишларида  қора доғ пайдо бўлиши, кариес юзага келиш ҳолатлари ортиб бормоқда.  Оналарга: "Нега болангизнинг тиши қорайиб кетибди?" деб савол берсангиз, "Экологияданми, билмадим,     қорайиб кетяптида", дея бепарво жавоб қайтаришади. Аммо мана шу арзимаган деб ўйлаётганимиз - тиш касалликлари кейинчалик организмда бошқа хасталикларнинг илдиз отишига сабаб бўлиши мумкинлигини кўпчилигимиз яхши билмаймиз.

Андижон вилоят болалар стоматология поликлиникаси врач-стоматологи Абдумутал Аҳмедовга болалардаги тиш хасталиклари ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақидаги саволлар билан мурожаат қилдик.

- Кейинги йилларда нафақат катталар, балки болаларнинг кўпчилиги тиш касалликларидан азият чекмоқда. Айтингчи, болаларда учрайдиган тиш касалликларининг келиб чиқиш сабаблари нимада?

- Тиш касалликларининг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, у тезда оғриқ бермай, бир неча ой, ҳатто йиллар мобайнида тишни емириб боради. Шу боис кўпчилик тиш касалликларининг бошланғич даврини эътиборсиз ўтказади. Бугунги кунда болалар ўртасида кариес, айниқса, кенг тарқалган. Олти-етти ёшли болаларнинг 80-85 фоизида мазкур касаллик кузатилмоқда.

- Ота-оналар кариесни болаларнинг нотўғри овқатланиши, ширинликларга ўчлиги туфайли пайдо бўлади, деб ўйлашади. Аслида ҳам шундайми?

- Бу - касалликни чақирувчи омиллардан фақат биттаси холос. Кариесни келтириб чиқарувчи сабаблар жуда кўп. Бола она қорнида ривожланаётган вақтлардаёқ болаларнинг тиш касалликларига замин яратилган бўлиши ҳам мумкин. Чунки ҳомила ривожланишининг иккинчи ярмида сут тишларининг минераллашуви амалга ошади. Агар она соғлом бўлса ва тартибли овқатланса, кейинчалик бола туғилгандан кейин сут тишларида ҳеч қандай касаллик кузатилмаслиги мумкин. Агар онанинг токсикози оғир кечса, бола чала туғилса, туғруқ пайтида жароҳатланса, рахит, диспепсия хасталиклари бўлса, тиш касалликлари пайдо бўлишига мойиллик ҳам кучаяди.     Шунингдек, ҳомиладорлик пайтида онанинг инфекцион касалликлар билан оғриши ва унга эътиборсизлик ҳам кейинчалик боланинг сут тишлари касалланишига олиб келади. Шунингдек, болани сунъий овқатлантириш, экологик носоғлом муҳит (сув ва ҳавонинг тоза бўлмаслиги) ҳам кариесни чақирувчи омиллардан ҳисобланади. Ҳозирги     пайтда бир ярим, икки ёшли болаларнинг 20-30 фоизи, уч ёшдан ўтган болаларнинг 50-60 фоизида кариес учрамоқда.

Бундан ташқари, сўлак      ёпишқоқлигининг ошиши, айрим гуруҳ тишларнинг ишлатилмаслиги, (яъни фақат бир тарафда овқат чайнаш), оғиз бўшлиғи гигиенаси бузилиши натижасида ҳам кариес пайдо бўлади.

Кариесни ўз вақтида илғаб тўғри даволанса, тишга катта нуқсон етказмай, унинг олдини олиш мумкин. Бу касаллик    аввал юза босқичда пайдо бўлиб, кейин ўрта босқич, сўнг чуқур кариесга айланади ва шундан кейингина оғриқ бера бошлайди.

- Болаларда кариесдан   ташқари яна қандай тиш касалликлари кузатилади?

- Ҳомилада тиш тўқималарининг ривожланиш даврида она ёки боланинг организмида туз ва сув алмашинуви бузилиши натижасида гипоплазия касаллиги келиб чиқиши мумкин. Бу касаллик гарчи ҳали бола туғилмасидан олдин бошланган бўлса-да, сут тишлари чиққандан кейингина билинади. Гипоплазияда тишда доғлар, чуқурча, дўмбоқча пайдо бўлиши, ёки аплазия (эмалнинг умуман бўлмаслиги) кузатилади. Агар она ҳушёр бўлса, бола тишидаги мана шу нуқсонларни сезиб, шифокорга мурожаат этади. Аммо кўпчилик бу борада ҳам эътиборсизлик қилади.

Бундан ташқари, флюрроз касаллиги ҳам мавжуд. Бу хасталик тишларда оқ чизиқлар пайдо бўлиши билан характерланади. Хасталик сув таркибида F (фтор) миқдори ошиб кетганда пайдо бўлади.

Гарчи жуда кенг тарқалмаган бўлса-да, тетрациклин хасталигига учраган тишлар ҳам мавжуд. Агар она ҳомиладорлик пайтида тетрациклин қабул қилган бўлса, боланинг тишида  кейинчалик сариқ доғлар пайдо бўлади ва секин-аста емирилиб боради.

Умуман олганда, ҳомиладор аёлнинг тўғри овқатланиши, мутахассислар билан маслаҳатлашиб, керакли пайтда зарур муолажаларни олиб туриши боланинг ҳар тарафлама соғлом туғилишида муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ҳомиладорлик вақтида аёл ўзига ва туғилажак фарзанди саломатлигига қанчалик эътибор билан қараса,    кейинчалик келиб чиқиши мумкин бўлган хасталикларнинг олдини олишга эришади.

- Суҳбатингиз учун раҳмат.

 

 

Нигорахон САЙДАЛИЕВА суҳбатлашди.