+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни

Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмда "Фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни ва ҳарбий қисм хизматчилари оилаларининг зиммасидаги масъулият" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят хотин-қизлар қўмитаси қошидаги жамоатчилик тузилмалари вакиллари, депутатлар, ҳарбий қисм хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи, катта лейтенанти О. Аминов тадбирни очиб, юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, бу борада ҳарбий қисмда ҳам зарур ишлар амалга оширилаётганлигини  таъкидлади. Хусусан, хотин-қизлар қўмитасининг ҳарбий қисмдаги бошланғич ташкилотининг самарали фаолияти алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда сўз олган вилоят "Қайноналар кенгаши" жамоатчилик тузилмаси раҳбари Замирахон Тиллаева, Қўрғонтепа тумани "Тадбиркор аёл" уюшмаси раиси Муҳаббатхон Юлдашева,  "Меҳримиз сизга" аёллар ва уларнинг оилаларига ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш маркази раҳбари Холидахон Мирзараҳимова ўзлари фаолият юритаётган тузилмалар фаолияти, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги вазифалари, оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, шунингдек, ҳарбий қисм хизматчиларининг оилалари зиммасидаги масъулият хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

- Бундай тадбирлар ҳарбий қисм хизматчилари оилаларида маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, жамият ва оила олдидаги бурч ва масъулиятларини янада теранроқ ҳис этиш, тадбиркорлик қилиш ниятидаги аёлларни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради, - дейди Х. Мирзараҳимова. Қолаверса, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси борасидаги билим ва   кўникмаларини янада бойитади.

Тадбирда психолог Нилуфар Асқарова томонидан асабийлашиш, унинг оила муносабатларига салбий таъсири, оқибатлари мавзусида машғулот ўтказилди.

Мадина МАМАЖОНОВА,

 

ҳарбий қисм етакчи мутахассиси.