+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

АЛИМЕНТ ТЎЛАШДАН ҚОЧГАН ОТАНИ КИМ ДЕБ АТАШ МУМКИН?

(33-сон) Муносабат

Конституциямизда оила жамиятнинг асосий бўғини экани ҳамда унинг жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган. Мамлакатимизда оилани ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар натижасида ушбу тамойил ҳаётимизда ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

Оила нафақат ҳаёт абадийлигини, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган гўша, балки давлат ва миллат келажагини белгилайдиган қўрғон ҳамдир. Ана шу муқаддас қўрғоннинг тинчлиги, осойишталиги, фаровонлиги кўп жиҳатдан эр-хотинга боғлиқ. Лекин, айрим оилалар ҳаётнинг баъзи қийинчиликларига бардоши етмай бузилиб кетаётгани, бундан, айниқса, болаларнинг жабр кўриб қолаётгани ачинарли ҳолдир.

Енгил-елпи ҳаёт йўлини танлаган айрим ёшларимиз арзимаган баҳона ва сабаблар билан ажрашмоқдалар. Уларни кўзига, ҳатто фарзандлар ҳам кўринмаяпти. Натижада бегуноҳ болалар тирик етим бўлиб қолмоқдалар.

Бугун ажримлар қайд этилиб, алиментчи оталарнинг кўпайиб бораётгани ачинарли ҳолдир. Бироқ, турли сабабларга кўра, ажрашган айрим эркаклар номардлик қилиб фарзандини моддий таъминотидан, алимент тўлашдан қочиб юрибди. Хусусан, вилоятимизда фаолият олиб бораётган жамоатчилик гуруҳлари томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида бир ярим мингга яқин алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган оталардан мажбурий ундирув амалга оширилганлигини эшитиб, жуда таажжубландим. Ахир нима учун шунча эркак ўз зурриётлари тақдирига бефарқ қарамоқда,  фарзандларининг таъминотига ёрдам бермасдан юрганликларини қандай тушуниш, уларни ким деб аташ мумкин?

Фарзанд наслимиз давомчиси, эртамиздир. Уни дунёга келтириш билан бирга ,солиҳ ва солиҳа қилиб тарбиялаш, моддий таъминлаш отанинг ҳам, онанинг ҳам гарданига бирдек масъулият юклайди. Бу масъулиятдан қочиш нафақат қонунларимизга, балки инсонийликка, динимиз, шариат аҳкомларига ҳам зиддир.

Энг аввало, оилаларни мустаҳкамлигини таъминлаш ва болаларни тирик етим бўлиб қолишларининг олдини олиш биз катталар ва маҳалла-кўйнинг вазифасидир. Оила қурувчи ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий билимларини ошириш, ёшларга аждодларимизнинг оила тутимидаги анъаналарга амал қилиш, миллий урф-одат ва қадриятларимизни, оиланинг муқаддаслигини тушунтиришимиз зарур. Қолаверса, оилавий ажримларнинг олдини олиш, оила қонунчилиги, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқишга йўл топа оладиган шахсларни тарбиялашда собитқадам бўлишимиз ва ҳамкорликдаги ишларни кучайтиришимиз лозим.

 

Раънохон Хотамова Олтинкўл туманидаги Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси.