+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

СОFИНЧ

Шукроналик

Осмонга термулиб турган кўзлар милтиллаган энг ёруғ юлдузларни изларди. Табиат тун бағрида. Ой митти юлдузларга алла айтган она сингари ўз меҳрини маъсума нурлари орқали аён қиларди.

Ҳусноранинг юраги энтикиб, ўз онасини кўз олдига келтирди. Унинг меҳрли нигоҳи, иссиқ тафтини эслаб, кўзларидан соғинч ёшлари сизиб чиқди.

Унинг пойтахтга келганига мана уч ой бўлган, бир кун йўқки, онажонини эсламаган бўлса... Лекин у бугун онасини ҳар доимдагидан кўпроқ соғинди. Тўғрироғи, тундаги юлдузларни кўриб, уларга жуда ҳаваси келди.

"Онам ҳозир ёнимда бўлганида, дардимни айтсам, ёрдам берармиди..." деб ўйларди у маҳзун ҳолатда. Отасининг айтган гапларини эса такрор-такрор хаёлидан ўтказарди. У отасининг гапларидан бироз ранжиган бўлса-да, гап қайтариш, рад жавобини айтишга журъати етмаганди. Чунки ота-ота-да!

Эртаси куни Ҳуснора олийгоҳга борар экан, ўша қадрдон мажнунтол тагида кўзларида меҳр билан жилмайиб турган Сардорни кўриб, доимгидек қувона олмади. Fамгин нигоҳда жилмайиб қўйди, холос.

Сардор Ҳуснорага уни ёқтиришини такрор-такрор айтар, ундан ҳам ўз     навбатида бу гапига қувончли жавоб олишни хоҳларди. Ҳусноранинг бу галги ғамгин нигоҳини кўрган Сардор, унинг кўнглини олишга ҳаракат қилди. Аммо қизнинг юрагига қил ҳам сиғмас, отасининг сўзларини ёддан чиқаролмас эди. Ўртадаги соф, самимийлик суви билан йўғрилган муҳаббати нураб бораётганидан қалби изтироб алангасида ёнар эди. Қалбида нозик туйғу, Сардорнинг қувноқ чеҳраси, меҳрли нигоҳлари уни асира қилиб олган, юрагида гўзал ишқ ғунчаси барқ урарди.

Кун ўтган сайин отаси айтган кун келиши уни қўрқувга соларди. Ниҳоят, ўша, ўзининг бўлғуси қайлиғи билан учрашадиган кун келди. Учрашувга чиқишни хоҳламасди. Аммо отасининг: "Қизим, фақат мен айтган йигитга турмушга чиқасан, розилик бериб бўлганмиз, уларнинг оиласи қишлоқда ҳурматга эга" деган сўзлари қатъий оҳангда айтилган эди. Отаси Ҳусноранинг қалбида нима бор, бунга қизиқмасди ҳам.

Қизнинг қалби шу кундан исён кўтара бошлади, аммо отасининг охирги сўзи: "Онанг вафотидан сўнг сени ҳам отанг, ҳам онанг бўлиб вояга етказдим. Гапимни икки қилсанг, мени ранжитган бўласан", дегани унга қаттиқ таъсир қилганди. У осмондаги энг ёруғ юлдузда онасининг меҳр нурини кўргандек, кечалари унга тикилиб, бироз таскин топарди.

Сардор Ҳуснорани тушунолмас, қиз эса юрагидаги дардини ошкор қилолмас эди. Бу ҳолдан қийналган Ҳуснора Сардорга хат-хабар ҳам қолдирмай олийгоҳни ташлаб, қишлоғига қайтди. Отаси қизи қайтиши билан тўй кунини тезлатиб, уни турмушга узатди. Аммо Ҳусноранинг юрагидаги дард фақатгина ўзига аён эди. Қачонки, бирон жойда мажнунтол дарахтини кўрса, ўша меҳрли нигоҳни, нурли чеҳрани эслайверарди. Тунда эса ўша ёруғ юлдузга дилидаги дардларини унсиз сўзларди.

...Орадан бир йил ўтгач, оилада ўғил фарзанд туғилди. Бу митти вужудга Сардор деб исм қўйдилар. Жажжи Сардорнинг юзларида жилваланган нур эса Ҳуснорага оналик бахтини ҳамда тақдирга шукроналик ҳиссини ҳам инъом этганди...

 

Нилуфар АЗИМОВА