+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ҲАРОМ ЛУҚМА

Ҳаёт - ибрат мактаби

Болалигимиздан отам биз билан суҳбатларда ҳаром луқмага қўл узатмаслик, лаганбардор бўлмаслик, туҳмат қилмаслик, ёлғон гапирмаслик лозимлигини жуда кўп гапиради. Қуш уясида кўрганини қилади, деганларидек, мен, опа-сингилларим, укаларим ҳаётимизда ана шу ўгитларга қатъий амал қилиб яшашга интиламиз.

Мен агар инсон тўғри йўлдан юриб, гуноҳлардан сақланса, унинг зурриёдларидан олиму уламолар, доно, юксак мартабали кишилар етишиб чиқишига кўплаб асарларни ўқиш, қолаверса, ҳаётда кўрганларим орқали амин бўлганман. Аксинча бўлса эса инсон қийин ҳолга тушиб қолишига ҳам кўп бор гувоҳ бўлганман.

Шу ўринда отам айтиб берган бир ҳаётий ҳикояни баён этсам, зора бу кимларгадир ибрат бўлса...

- Собиқ ҳисобчимиз бўларди, бошлиқ билан келишиб, баъзан асосли, базан асоссиз важлар билан ишчиларни норози қилиб, ойлик маошидан қирқиб қолар, вақти-вақти билан ўзларига ва ўзларига яқин кишиларга мукофот пуллари ёзиб олишар эди. Бир куни ҳисобчини яқиндан танувчи ҳамкасбим гапириб қолди: "Бу одамнинг кўзи очилмас экан-да. Иккита ўғли бор эди, бирининг ақли ноқис туғилган, иккинчиси эса вояга етгач, қўққисдан вафот этди. Шундан ҳам хулоса чиқармайди. Машинаси, данғиллама уйи бор, нимасига етмас экан, ҳаром  ейишни ҳеч ташламайди. Букрини гўр тўғрилайди, дегани шудир-да".

Минг афсуски, орамизда мана шундай инсонлар ҳам йўқ эмас. 

 

Феруза ҲОЖИМАТОВА, жамоатчи мухбир.