+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Янги йил қайтаверади

кечинма

Орқа-олдига қарамай югуриб кетаётган дунёнинг нафас ростлайдиган, бир зум тўхтайдиган, ортга ва орқага қарайдиган саноқлигина сониялари бор.

Назаримда, ана шу сонияларда дунё билан бирга инсон ҳам нафас ростлайди. Ортига ва олдига қарайди. Кеча ва бугун ўртасида бир зум тўхтаб қолади. Бир зум қалбига қулоқ солади. Нималарни йўқотди-ю, нималарни топди? Йўқотгани ёмонми, топгани ундан яхшироқми? Фақат шу сониялардагина дунёнинг нафас олаётганини, юраги ураётганини баралла эшитиб туради киши. Ва эшитган сайин бутун вужуди ишлайди. Вужуди қулоққа айланади. Ўтаётган умрини сарҳисоб қилади. Қалбини ўзи сезмаган аллақандай туйғулар эгаллаб олади. Бу туйғулар қатида шукроналик бор. Негаки, у ҳаёт, нафас олаяпти. Ва яна безовталик бор. Негаки, умр ўтаяпти, вақт кетаяпти.

Хаёлида унинг вужудига нимадир қўшилгандай, нимадир узилгандай бўлади. Туғилган кунида эмас, айнан шу сонияда яна бир ёшга улғайганини, умрининг яна бир йилини яшаб қўйганини сезади. Алланечук бўлиб кетади.

Инсон кўнгил кечинмаларини сездиравермайди. Барибир тантана, қувонч устунлик қилаверади. Эҳтимол, бу кечинмаларни кимлардир, эҳтимол кўзларини нимадир қамаштириб турганлар бошдан кечирмас. Уларнинг қай бири бу дамларни сархуш кутиб олар, қай бири оғир хўрсиниш билан.

Ял-ял ёнаётган арча атрофида завқ билан куйлаётган, ўйнаётган, дунё бир зум нафас ростлаётганда ҳам тин олишни истамаган болалар эса ҳавасни келтиради, холос. Бола бўлгиси келиб қолади кишининг.

Аммо болалик ҳам, ёшлик ҳам, умр ҳам қайтмайди. Янги йил қайтаверади. Янгиланган одамлар билан яшайверади.

 

Лола ЎРОҚОВА