+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

"Абадий қаллиқ" асрлар оша ўз севгисига садоқатнинг тимсоли бўлиб қолаверади

Талаба тадқиқоти

(Улуғ адиб Чингиз Айтматов ижодига чизгилар)

Чингиз Айтматов халқнинг қадим ижодини, тарихини, инсониятнинг минг йиллик тажрибасини халқ ақл-идроки, ҳаётий фалсафасининг асосий омили, деб билади. Унинг ижодида халқ мероси, маънавий-бадиий бойликларига янгича мазмун берилади, ҳар бир жараён бугунги кун адабиётининг табиий шаклига келтириб тасвирланади.

"Тоғлар қулаётган замон" ("Абадий қаллиқ") романи сюжети Тангритоғ - полвон ҳақидаги афсона асосига қурилган. "Ҳикоя қилишларича, Тангритоғда полвон ва чопқир ёш овчи бўлган, у югурганда тоғ эчкиси ҳам ортда қолар экан. Бўрилар ва барслар овчидан қочиб қутила олмас, ёш овчи уруғидаги кўплаб оилаларни мўйналар билан таъминлар экан. У келажакда уруғ сардори бўлиши айтилади.  Овчи узоқ овулга борганда, гўзал бир қизни кўриб ошиқу беқарор бўлиб қолади. "Мен сенга уйланиш учун дунёга келганман", дейди овчи гўзал қизга.

Қизнинг ота-онаси,  қариндош-уруғларидан розилик олиш, қиз билан унаштирилиш учун овчи йигит уруғ оқсоқоллари ҳамроҳлигида уюр-уюр йилқилар, моллар, зару тиллалар билан қизнинг уйига келади. Совға қилинган сувсар териларининг ҳисоби йўқ экан. Буларни барини йигит бўлажак қайнотасига тортиқ қилади. Дарё ёқасида бўлиб ўтган унаштириш тантанасидан сўнг етти кун ўтгач, тўй қилишадиган бўлади.

Буюк овчининг беҳисоб совға-саломларига, обрўсига, келажакда қабила бошлиғи бўлиб қолишига чидай олмаган ғаламислар фитна уюштиришади. Улар "Унаштирилган қиз яхши кўрган йигити билан катта шаҳарга қочиб кетибди", деган миш-миш тарқатишади. Аслида улар тунда қизнинг оёқ-қўлини боғлаб, олиб қочишади. Дарёдан ўтаётганларида қиз ўзини тошқин дарёга ташлайди. Уни ушламоқчи бўлган ўғрилар сувга ғарқ бўлишади.

Севган ёридан ажралган овчи инсон зотига лаънатлар ўқийди. "Одам бўлгандан кўра, ҳайвон бўлган маъқул. Инсон боласини кўргандан кўра, кўзим кўр бўлгани яхши. Энди мен ҳам ҳеч кимга кўринмайман. Мени қидирманглар, изламанглар", дейди-да, тоғдан ошиб кўздан ғойиб бўлади. Шундан сўнг уни ҳеч ким кўрмайди.

Шу аснода дарё тўфонидан омон чиққан қиз куёв одамларга нафратлар ўқиган жойга келиб, разилликлардан воқиф бўлгач, ном-нишонсиз йўқолади. Ана шу пайтдан эътиборан, "Абадий қаллиқ" сири ҳали-ҳануз жумбоқлигича қолиб келади.

Овчи йигит бедарак йўқолди. У одам боласи қадами етмаган  жойларни ватан тутган эмиш. Кимлардир уни тарки дунё қилиб, Тибет тоғларида роҳиб бўлиб ҳаёт кечириб юрган дейишади.

Ёзувчи ушбу афсонадан файласуфона фойдаланган ва асар давомида воқеалар жараёнини реал воқелик билан моҳирона боғлаган.

Чингиз Айтматовнинг асарларида экология муаммолари катта ўрин тутади. "Тоғлар қулаётган замон" ("Абадий қаллиқ") романининг бош ғояларидан бири "Қизил китоб"га киритилган ва Марказий Осиёнинг баъзи тоғларидагина қолган қор қоплонинигина эмас, балки, буткул юксак тоғ табиатини ҳимояга олиш зарурлигини уқтиради. 

Адиб романда Айдана-Айа Самарованинг ҳаёт йўли мисолида бозор иқтисодиёти шароитида анъанавий мумтоз маданият юзтубан кетаётганлигига, унинг ўрнини глобаллашув жараёни - дунё миқёсида "оммавий маданият" дейсизми, "масскультура" дейсизми, "улгуржи маданият" дейсизми, қандайдир   беўхшов маданият олаётганига алоҳида урғу беради. Чингиз Айтматов "оммавий маданият"ни сифатсиз товарларга ўхшатади ва "оммавий маданият ўзининг океан тўлқинлари янглиғ тижорий пўртаналари билан борган сари кўпроқ мавқе эгаллаётир", - дейди.

Асарда азалий ва абадий туйғу - муҳаббат мавзуси беқиёс ва бетакрор    тарзда баён этилади. Буни асар қаҳрамонларидан бири Арсен Саманчиннинг   қуйидаги сўзлари орқали ҳам кўриш мумкин:

"...муҳаббат - дунёвий азоб-уқубатлардан қийналганларнинг оҳи-зоридир, нима учун муҳаббатда бахт-саодатдан кўра куйдириб кул қиладиган фожиалар кўп бўлади.

Қара, абадий қаллиқнинг самовий образида, ана шу нақлий эпосда инсониятнинг азалий тажовузкорлиги учун ҳижрон ва фидойилик интиқоми йўлида кишиларнинг ҳар доим дард чекиши ўз аксини топган. Эзгулик ҳамиша ёвузлик ўрнига азоб чекади. Абадий қаллиқ,   нафрат ва ҳасратдан аланга олган ёвузлик билан муроса қила олмайди. У овчи куёвни қутқармоқчи, уни дарбадарликдан оддий ҳаётга қайтармоқчи бўлади ва ана шу халоскорлик ҳаракатида, ҳақиқатга интилишда киши жасоратининг чеки йўқ, инсоният жамиятида ҳар доим шундай бўлиб келган ва шундай бўлиб қолажак. Ана шунинг учун ҳам "Абадий қаллиқ" абадул-абад ўз севгисига садоқатнинг рамзий тимсоли бўлиб қолаверади.

Буюк ёзувчининг ушбу асари асрлар оша инсонларни эзгуликка чорловчи, шафқатсизлик ва жоҳилликка қарши курашаётган инсоният учун куч берадиган бебаҳо асарлардан бири бўлиб қолади.

 

Дурдона АБДУСАЛОМОВА,

АДУ адабиётшунослик йўналиши

 

 2-босқич магистри.