+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ЭНГ ЯХШИ МУАЛЛИМ

Ҳаёт - ибрат мактаби

Ота-оналардан бири донишманднинг олдига келиб дебди:

- Мен фарзандимни етук ва комил этиб тарбияламоқчиман. Уни қайси муаллимга берсам, мақсадимга тезроқ етаман?

Донишманд бир оз ўйлаб, шундай жавоб берибди:

- Бу ҳаётда муаллимлар жуда кўп. Улардан энг яхшиси меҳнат, кейин эса илмдир. Ҳар икковидан қай бирига болангни шогирдликка берсанг ҳам    ютқазмайсан. Лекин шуни бир билки, илмга ҳам меҳнат орқали эришилади.

- Тушундим, устоз, - дебди ота. - Ўғлимни аввал меҳнатга, кейин эса илмга ўргатаман...

Қиссадан ҳисса шуки, ҳар қандай муваффақият меҳнат туфайли келади. Ҳатто машҳур "Қутадғу билиг"да ҳам "Бахт-саодат калити меҳнатдир", дейилади. Демак, фарзандларимизни болалигидан ишлашга ўргатишимиз лозим. Уларга меҳнатнинг нони ширин эканлиги, обрў-эътибор, бойлик  ҳам пешона тери эвазига келишини тушунтиришимиз керак.

...Девор-дармиён қўшнимизнинг ягона ўғли бор эди. У боласини эркалатганини деярли ҳеч ким кўрмаган. 10 ёшидан ишга солди. Керак бўлса-бўлмаса, ғишт-гувалак қуйдирди. Хуллас, бекор қўймади. Қўни-қўшни, қавм-қариндошлар "унинг болалигини ўғирламанг, ўз ҳолига қўйинг", деб кўп гапиришди. У эса ўз билганидан қолмади ва уларга "мен қариганимда қанд емоқчиман", дея жавоб берарди. 

Кунларнинг бирида отанинг бу гапини эшитган оқсоқоллардан бири шундай деди:

- Катталарнинг  сўзи бор: ким боласини бўш қўйибди, кейин панд ейди, ким банд этибди, қанд ейди! Унинг ишиям, йўлиям тўғри...

Мана, ҳозир ўша йигит ўзи фарзандли бўлди. Ҳеч меҳнатдан қочмайди. Ҳатто уйланиш олдидан икки хонали уйни ўз қўли билан битказди. Бу орада олий ўқув юртини битириб, мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаяпти.

Яна бир қўшнимизнинг эса уч ўғли бор. Уччаласининг бўйи отаси билан тенглашиб қолса ҳам меҳнатга бўйни ёр бермади. Чунки отаси уларни ўргатмади. Ишонасизми, ҳалигача кун ёйилганда уйқудан туриб, тун яримлаганда уйга кириб келишади. Ё бирор ишни қойиллатишмайди ва ё бирорта касб-ҳунар ўрганишмади. Ота иш буюрса, дангаса томири тортиб қолади.

Кўрдингизми, шу икки мисолнинг ўзиёқ меҳнатнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти нақадар улканлигидан далолат беради. Шунинг учун болангизни унинг қўлига беринг. Ўшанда у ҳам меҳнатсевар, ҳам тарбияли, етук инсон бўлиб улғаяди.

Муҳайё МАДРАҲИМОВА,

Андижон шаҳридаги

1-умумтаълим  мактаби ўқитувчиси.