+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Асл бахтнинг меҳвари - аёл!

У кулганда яшнайди олам,

Кетар қалбдан ғам-ташвиш, алам,

Мудом таъриф айлаган қалам,

Асл бахтнинг меҳвари - аёл.

 

Тунларини бедор ўтказган,

Ташвиш келса, кулиб кетгазган,

Сизни бизга Оллоҳ етказган,

Садоқатнинг меҳвари - аёл.

 

Душманга ҳам яхшилик қилар,

Маъсум дилнинг бошини силар,

Кимдир билмас, кимлардир билар,

Саховатнинг меҳвари - аёл.

 

Бетоб бўлиб ётиб қолса ҳам,

Қул ушлашиб ғамлар келса ҳам,

Фарзандини кўрса бас бекам,

Матонатнинг меҳвари - аёл.

 

Оиласин асрар ёмондан,

Бало-қазо, туҳмат, гумондан,

Нолимайди асло замондан,

Адолатнинг меҳвари - аёл.

 

Асли унга эгилмаган ким?,

Аслзода, малика, хоним,

Сизу бизга тарихдан маълум,

Тожу-тахтнинг меҳвари - аёл.

 

Муслимахон МАМАТОХУНОВА