+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Дилимдаги дуримсиз, болажонлар!

кечинма

Мен болалигимдан оппоқ орзулар оғушида улғайдим. Китобларга, билим олишга қизиқардим.  Ота-онам мени доимо қўллаб-қувватлади, ўқишим учун барча шароитларни яратиб берди.

Улар зиёли бўлганлари учун ҳам бизни шу йўлга йўлладилар. отам "Ҳар қандай бойликдан - илм афзал" дер эдилар. Бахтимни қарангки, ўқитувчилар оиласига келин бўлиб тушдим. Улардан педагоглик сирларини, касбга фидоийликни ўргандим.

1995 йилда Андижон давлат университетини муваффақиятли тамомлагач, Асака туманидаги 6-умумтаълим мактабига ишга кирдим. Ва ҳозиргача шу даргоҳда бошланғич синфларга таълим-тарбия бериб келаман.

Ўқувчиларга илк бора қалам тутиб, "Она", "Ватан", "мактаб", "қуёш", "Устоз" каби сўзларни ёздирганда, қалбимда аллақандай ажиб ҳислар, фахр туйғулари  жўш уради. Ўзимдаги бор билимимни, бутун меҳримни ўқувчиларга бағишлашга интиламан. Ҳар бир машғулотни кўргазмали воситалар, ўйинлар орқали уларга тушунтираман, мушоиралар ташкил қиламан. Эндигина мактаб остонасига қадам қўйган болалар билан ишлаш машаққатли. Лекин, ҳар бирига онадек меҳр бериб, сабр-тоқат билан кўнглига йўл топа билиш биз муаллимларнинг бурчимиздир. Кўзлари жовдираган ҳар бир ўқувчини кўрганимда ўзим ҳам болаликка қайтгандек бўламан. Шу ўринда, шоира Ҳурматой Азимшер қизининг бир шеъри ёдимга тушади.

Сизга Ойшабибиларнинг бахтини тилай,

Алпомишнинг келбатини, тахтини тилай.

Улуғбек, Бобурларнинг шахдини тилай,

Юрагимдан Алишернинг аҳдини  тилай.

Устоз учун кўнгилдаги ноласи  азиз,

Сочингиздан тўкилган бир толаси азиз.

Жовдираган кўзингиздан айланай ўзим,

Оҳ,  мен учун ўзбекнинг ҳар боласи азиз.

 

"Устоз", дея мени ҳар тонг қаршилаган, ёмонимни яшириб яхшилаган, гоҳ менга эркалаган, гоҳ йиғлаган, гоҳ орзуларини энтикиб сўзлаган, менинг фахрим, менинг суюклигим, бўлғуси Улуғбеку Ибн Синоларим, Яссавий-у Муҳаммад Юсуфларим, Нодира-ю Увайсийларим! Сизлар менинг бойлигим, атиргулим, ҳаётдаги қадргулим, дилимдаги дуримсиз, болажонлар!

 

Нодирахон FАНИЕВА,

 

Асака туманидаги 6-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.