+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Тушимда онамни кўрдим...

Ҳаёт - ибрат мактаби

Янги йил арафаси эди. Тонг саҳар, ҳали қуёш юзини кўрсатмасдан уйғониб кетдим.

Ўрнимдан туриб бироз ўйга толдим. Кўрган тушимни эслаб, хаёлга берилдим. Тушимга онам кирибди!

- Болам яхшимисан, деб менга маъюс боқар эди. Онажонимга янги ёзган шеърларимни ўқиб бердим. Онам дуо қилди ва шундай деди:

- Уканг Россияда, биласан, уни кенжатой, деб эркалаб боққанмиз. Укангдан бир хабар олсанг яхши бўларди, дея кўзлари мўлтираб турарди. Кўрган тушимдан бироз хавотир олдим, онам ҳаққига Қуръон тиловат қилдим. Юз-қўлимни ювдим, лекин ўй-хаёлим онамнинг гапида, укамда эди.

Бир соатлардан кейин укамга қўнғироқ қилдим, гўшакни кўтармади. Шундан сўнг ҳеч нарсага қарамай, ота уйимга йўл олдим. Ота уйим шаҳарда, маҳалламизга бурилиб уйимизга етдим, аммо эшикда катта қулф осиғлиғ турарди. Юрагим сиқилиб, кайфиятим янада бузилди. Чунки, ота-онам ҳаёт вақтларида ҳеч қачон эшигимизга қулф осилмаган эди. Кўзларимдан беихтиёр ёш қалқиди. Ота-она уйнинг кўрки, файзи бўларкан.

Тонг анча ёришиб қолган эди. Кўнглимдан ўтганларни билдирмай қўшнимизникини чақирдим. Қўшнимизнинг уйида ҳам ҳеч ким йўқми, қанча чақирсам ҳам жавоб бўлмади.  Уйимиз дарвозаси ёнида жиянимни кутиб турдим. Бир оз вақт ўтиб, узоқдан жияним кўринди.

Қўйиқ салом-аликдан сўнг уйга кирдик, уйнинг файзи қолмабди, хафа бўлиб ичимдан эзилиб йиғладим, уйимиз бесарамжон ва файзсиз кўринди кўзимга. Бир зум ўйга толдим ёшлигим эсга тушди. Ёшлигимиз ўтган уй бизга бегона, деб ўйлаб қолдим. Бироз гаплашгач, жиянимдан укам ҳам яхшими, деб сўрадим.

Жияним эса дадасининг бироз бетоб эканлигини айтди. Ҳа, онамнинг йўқликлари энди билинаяпти. Россия совуқ ўлка, шамоллаб қолгандир-да дедиму "Укам яхшимикан, ишқилиб тинчмикан" деган ўй бошимни ғовлатиб юборди. Хавотирдан жиянимга бир сўз айтишга тилим айланмади. Шу пайт жиянимнинг телефони жиринглади, олиб қаради-да,

-      Амма, дадам телефон қиляпти, деди. Шошилиб телефонни олдим. Тинчлигини, саломатлигини сўрадим. Укамнинг овозини эшитиб, анча кўнглим хотиржам бўлди.

Она азиз, она мўътабар. Она меҳрига ҳеч бир нарсани қиёслаб бўлмайди. Онамни эслаб, яна кўзимга ёш олдим. Ахир онажоним ёруғ дунёдан ўтса-да, тушларимизга кириб, меҳрини дариғ тутмайди. Онажонимнинг қутлуғ қадами теккан ҳовлимизни айланиб, тўйиб йиғладим.  Ҳовлимизнинг хувиллаб қолганидан эзилдим.

Қор парчалари учқунлаб қолди, жиянимнинг уйга киринг, деган сўзлари ҳам қулоғимга кирмай ортимга қайтдим. Яхшиям сингилларим бор, улар менга далда бўлишади.                  

 

Фотимахон СОЛИЕВА,

 

Андижон тумани.