+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Азобларда қолган юрагим...

Дил туFёни

Деразани очиб ташқарига қарайман. Ёмғир... дераза панжарасига қўлларимни қўяр эканман, унинг совуғи танамга титроқ киргазди. Тун ҳали яримламаган, аммо кўчалар жимжит. Одамлар йўқ. Бу сокинликни ёмғирнинг шитирлаган овози бузади.

Кўп қаватли уйлар... Баланд бинолар ... Уларда бахтли ва бахтсиз инсонлар яшайди. Уларни деразадан кузатаман. Бир уйдагилар оилавий телевизор    кўришяпти, бошқасида эса эр-хотин суҳбатлашиб ўтирибди, яна бирида эса болалар чопқиллаб юришибди. Бу манзараларни кузатар эканман, фақат мен ёлғизлигим, ёмғирга термулиб турганимдан сиқилдим. Гўё ёмғир қалбимга ёғар, алам чақмоғидан титрар эдим..

... Унга қўнғироқ қилдим. Жавоб бўлмади. Хабар юбордим, жавобсиз. Бироздан сўнг ундан хабар келди.

-      Нима бўлди, нега қўнғироқ қилгандинг?

-      Мен эса жавоб бермадим.

-      Уйдаман... Мени тушунишга ҳаракат қил.

-      У ёнингиздами?

-      Ҳа. Сени билиб туриб, кунда берадиган саволларингдан чарчадим.

- Мен ҳам...

- Сен мени тушунмас экансан.

Севган инсонингни бошқа бир аёл билан бирга эканлигини тушуниш қанчалар оғир эканлигини англармикансиз.

- Бўлди. Бас. Зерикдим, кўнглингга қарашдан. Нима деб ўйласанг ўйлайвер. Бошқа ялинмайман.

- Кечиринг. Сизнинг бахтингизга тўсиқ бўлаётган бўлсам.

- Мен сени севаман. Сен шунга ишон. Ва бошқа нарсалар ҳақида ўйлама.

- Бу оғир... Мен азобланяпман.

- Унда ўзинг биласан...

- Кошки ўзим билганимда эди?

- Сени ҳам ёнингга бораяпманку!.

- Ҳа, сизни йигирма уч соат кутаман...бир соатга келиб кетасиз. Агар бу ҳам сиз учун малол келаётган бўлса, майли келманг.

- Шуни хоҳласанг, бошқа бормайман.

Хабар келиш тўхтади. Ўзим ҳам    бошқа ёза олмадим. Қўлларим титроқдан телефонни тута олмай қолди. Ичимда нимадир узилиб  кетди гўё.

Агар мени севса ёнимга келишини ҳам миннат қилармиди? Агар ўз истаги билан келмаётган бўлса, нега келади? Уни севса, мени нега умидвор қилади? Бу каби саволлар юрагимни оғритиб юборади. 

У билан ўртамизда деярли ҳар куни мана шундай тортишувлар бўлади. Қани энди ақлим, ҳиссиётларим рашкдан устун келса? Қани энди юрагим уни демаса, у хаёлларимни банд этмаса эди.

Биламан, бу каби ҳиссиётларимнинг унга асло қизиғи йўқ, куйинишларим фойдасиз. Барибир ўз билганича иш тутади. У оиласидан асло воз кечолмайди. Лекин буни қалб тушунармикин!?

Аксига олиб, ёмғир ҳам тинай демайди. Жисмим титраб, юрагим йиғлайди, гўё ёмғир менга қўшилиб йиғлаётгандай.

Уйда, ёлғизликда унинг соғинчи билан кунларни ўтказмоқ қанчалик қийин эканини кошки у тушуна олса.

Ҳа, бундай бўлишига ўзим сабабчиман. Оилали инсонга кўнгил қўймаслигим, ваъдаларига ишонмаслигим, у билан умр йўлимни боғламаслигим керак эди. Балки, мени мана шундай кунлар, азоблар кутаётганини англаганимда эди, "иккинчи хотин" бўлишга асло рози бўлмасдим...

 

САИДЗОДА