+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ТАБИАТ НЕЪМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИБ ДАВОЛАШ СИРЛАРИ

Янги китоб

Инсоният азалдан ўсимликлар оламига қизиқиб, унинг фойдали томонлари, ўзига хос хусусиятларини излаб топишга интилиб келган. Турли касалликларни даволашда табиат неъматларидан фойдаланган.

Дарҳақиқат, табиат бағридаги неки неъмат бўлса, у инсон ва унинг манфаатига хизмат қилади. Юртимиз ҳудудидаги боғу-роғлар,       дала-даштлар, тоғу-адирларда шифобахш ўсимликлар, доривор гиёҳларнинг минглаб турлари мавжуд.

Мазкур янги китобда ҳам юртимиздаги доривор ўсимликларнинг шифобахшлиги ҳақида кўплаб      маълумотлар берилган. Буюк табиб Абу Али ибн Сино ва бошқа алломаларнинг қўлланмаларидан фойдаланилган.

Ҳаётда учраб турадиган аллергия, ангина, бел оғриғи, бронхит, захарланиш,  йўтал, камқонлик, шамоллаш, қон босимининг кўтарилиши, туз касалликлари, қабзият  ва шунга ўхшаш касалликларда табиат       инъом этган шифобахш неъматлардан қандай фойдаланиш кераклиги ҳақидаги тавсиялар берилган.

Халқ табобатидаги даволашнинг сир-асрорларини ўзида мужассам этган ушбу китобча китобхонларга манзур бўлиши, беморларни даволашда самара беришига ишонамиз.

 

"Иқбол" таҳририяти