+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ШЕЪРИЯТ ГУЛШАНИ

ШУКРОНА

 

Бу кун бошим осмон, дилда ҳаяжон,

Аллоҳ сендек юртни кўрган муносиб,

Толеим бор экан бир олам-жаҳон,

Тангрим, мени ундан этма бенасиб.

 

Олтин тупроғингда бўлганда бунёд,

Шукрона айтармиш ҳар битта гиёҳ,

Жаннатдек бағрингда яшаб умрбод,

Бахтсизман деганлар эканлар гумроҳ.

 

Бахт нелигин айтсин Ватанга зорлар,

Бир қулоч гўрга зор, кафанга зорлар,

Оғзимиз тўлдириб айтсак арзийди,

Бунда яшар фақат толеи борлар.

 

Бахт нелигин айтсин, айтсин бўғзидан,

Бир томчи сув ўтмай ётган беморлар,

Яқинин бой бериб, бевақт, беажал,

Бир ширин сўзга зор, меҳрга зорлар.

 

Бахт нелигин айтсин, нотинч ўлкада,

Хорликдан тинмасдан кўзда жоласи,

Кўрганлари даҳшат, кечганлари қон,

Нонувоқ сингари афғон боласин.

 

Балиқлар шодликдан энтикар тинмай,

Зилол сувларингда олганда нафас,

Оппоқ тонгинг кутиб, кўзи илинмай,

Қушлар таратади жозибадор сас.

 

Ўчоқ Ватан эмиш шўрлик ўтинга,

Бағрида ёнмоқни бахт деб билармиш.

Айланса-да буткул кул ва тутунга,

Қисматига доим шукур қилармиш.

 

Дўстим, ўтинчалик бўлолдикми биз,

Қулоқ сололдикми юртнинг дардига,

Ортга боқ, қолдими биздан бирор из,

Ёниб яшолдикми юрт учун ҳаргиз.

 

Ахир биз инсонмиз, борлиқ гултожи,

Бирлашсак кучимиз тоғдек юксалар,

Ватан рози бўлса, Аллоҳ ҳам рози,

Бизларни қучади омад ва зафар.

 

Барно ҲАЙДАРОВА,

Балиқчи туманидаги 12-ДИМИнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари.

 

 

АҲД

 Мен шундай туғилиб шундай ўлмайин,

Дармон бўлай халқимнинг дардига.

Неча йил яшашим билмасман, аммо,

Жонни фидо этгум ватан корига.

 

Ватанда боболар излари қолган,

Улар ўтмишида диллар уйғонган.

Ширин жондан кечиб, юзларин кесиб,

Широқ ватанин асрамоқла ёнган.

 

Мен ҳам ватанни бир қўрғони бўлай,

Кераксиз бир хас, чўпдайин бўлмай.

Умримни бахш этай, халқимга мудом,

Юзи ёруғ элимнинг посбони бўлай.

 

Ўтмасин бу умрим бесамар бўлиб,

Сабабсиз қуриган шохлардай сўлиб.

Одам бўлиб келдим инсондай яшай,

Халқимга бир умр таъзимда бўлай.

 

Гулжаҳон УСМОНОВА,

Пахтаобод тумани.

 

ОРЗУЛАГАН ДОСТОНИМ

 

Дунёда тенгсиз ватан,

Юртим -Ўзбекистоним.

Яшаймиз аҳил бир тан,

Яшнайвер гулистоним.

 

Юздан ортиқ миллатмиз,

Дунё боқар ҳавасла.

Ҳар ишда ҳамжиҳатмиз,

Доим жадал вобаста.

 

Ислоҳот, ўзгаришлар,

Катта, бундан диллар шод.

Юртимнинг ҳар гўшаси,

Кундан кун бўлар обод.

 

Ўттиз ёшинг табаррук,

Бўлгин орзу-достоним.

Келажагимиз буюк,

Янги Ўзбекистоним!

 

Абдурашид ЭРГАШЕВ,

Асака туманидаги 26- умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

 

 

ИНСОН БУЮК

 

Жазм айла бу дунёда бир буюк инсон бўлмоққа, сен,

Рози бўлма ном-нишонсиз қуш каби ўлмоққа, сен.

Инсон буюк аслида, шу шарафдан фойдалан,

Гул эмассан, уринмагин гул каби сўлмоққа, сен.

 

Тош отурлар сен парвоз қилмоқчи бўлсанг агар,

Учавергин осмонларга, чўққига етмоқ қадар.

Оёқ остига қарама марра томон интилгин,

Парво қилма ортингдан сакраса гар каслар.

 

Майли дема тоғу-тошда қолиб кетса жасадинг,

То тириксан улкан бўлсин қўяётган мақсадинг.

Ҳавас қилсанг буюкларга Роббим ўзи қўллагай,

Қалбингни пок тут, дилда бўлмасин асло ҳасадинг.

 

Дилдорахон ЖАҲОНГИРОВА,

Андижон шаҳри.

 

Мустақиллик байрами

 

Кутамиз биз хар йили,

Мустакиллик байрамин.

Яқинлашгани сари,

Руҳлантирар барчани.

 

Бугун мустақилликни,

Нишонлаймиз биз яна.

Қутлуғ ўттиз ёшин,

Қиламиз кенг тантана.

 

Абадий бўлсин, сенинг,

Юртим мустақиллигинг.

Fурурим, фахрим менинг,

Ўз-ўзингга беклигинг.

 

Барчангизни қутлайман,

Энг азиз байрам билан.

Сизга, шодлик тилайман,

Нурга ту'лсин бу олам.

 

Хадича ЭСОНОВА,

Андижон туманидаги

21- умумтаълим мактаби ўқувчиси.

 

 

СИЗ  ЖАННАТ ПОЙИДА ЯстАНГАН АЁЛ

 Менинг бор давлатим азиз онажон,

Кўкдаги юлдузим,ою қуёшим,

Қалбимга яқиним мушфиқ меҳрибон,

Танҳо ўзингизсиз менинг қувончим.

 

Сиз фаришта эмас ундан зиёда,

Сиз жаннат пойида ястанган аёл,

Гўзал гуллар ичра менинг ягонам,

Толейим юлдузи кўкимда ҳилол.

 

Таъзиму хизматда бўлай умрбод,

Ёнимда бўлсангиз кўнглим бўлар шод.

Юлдуз РАВШАНБЕКОВА

Жалақудуқ тумани.