+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЯШАШНИНГ ЎЗИ БАХТ

Ифтихор

      Ҳар  йили  "Устоз  ва  мураббийлар  куни"  арафасида   турли  соҳаларида  хизмат  қилаётган  бир  гуруҳ  собиқ  ўқувчиларимнинг  табрик,  йўқловларидан  сўнг,  ўқитувчилигимдан,  болаларга   таълим-тарбия  берганлигимдан   фахрланиш   ҳиссини  туяман.  Шу  вақтда  мактаб  даврлари  ёдимга  тушади. 

      Юқори  синфларга  тарихдан  бераётган  сабоқларнинг  ҳар  бири  дастлаб,  Ватан  ҳақидаги  шеърлар  билан  бошланар  эди. Ўқувчиларим  қалбида   Ватанга  бўлган  муҳаббат  кўргазмалар,  слайдлар намойиши  билан  янада  мустаҳкамланиб,  кўзларида   шу  юртнинг  бахтли  ёшларидан  эканлиги  ифодаси  сезилиб  турарди.  Орадан  қанча  вақтлар  ўтди.  Ҳозирда  ўқувчиларимнинг  ҳар  бири  қайсидир  соҳанинг  мутахассиси.

Ҳар  тонг  юзда  табассум,  кўтаринки  кайфият  билан  ўқиш,  ишга  шошиб  бораётган   ёшларни  кузатиб,  уларга    ҳавасим  келади.  Ўзбекистонимизга  кўз  тегмасин,  деб  дуо  қиламан.

Дарҳақиқат, бугун мамлакатимизда ҳар бир шаҳар, қишлоқларнинг обод бўлаётгани, чирой очаётгани, халқимиз эркин ва фаровон яшаётгани, Юртбошимизнинг халқ  манфаати  йўлида   куюнчаклик  билан  олиб  бораётган  доно  ва  оқил сиёсати  биз  кекса, нуронийлар  қалбини  ҳам  фахр-ифтихорга  тўлдиради. Ҳеч бир соҳа йўқ-ки, эътибор қаратилмаган  бўлса...  "Қўшнинг  тинч - сен  тинч!" қабилида   қўшни  давлатлар   билан мустаҳкам дўстлик ришталарининг боғланиши, кўп миллатли халқимиз осойишталиги  йўлидаги  саъй-ҳаракатлар шу юртда яшаётган ҳар бир  фуқарони, шу  жумладан,  мени  ҳам шу муқаддас Ватанда яшаётганимдан бахтиёрлик туйғусини жўш урдиради.  Юртимиз  ёшларига   бўлган  ишонч,  уларга  берилаётган  имкониятлар,  шароитларнинг  саноғи  йўқ.  Энди  ёшлардан ана  шу  ишончни  оқлаш,  имкониятларга  лойиқ  иш  кўриш  талаб  этилади.  Ёшларимиз  эса  бу  ишончни  шараф  билан  оқламоқдалар.

Юксак  салоҳиятга  эга  ёшлар  бугун  Янги  Ўзбекистонни  дунёга  танитмоқда. Бу - кексалари  эъзозланадиган,  ғайратли,  ўқимишли,  келажаги  порлоқ,  юртини  ўз  ютуқлари  билан  жаҳонга  танитадиган  ёшлардан  иборат  иқболи  кулган  юрт.

Ватанимга  бўлган  чексиз  меҳр,  фахр  туйғуси  жўш уриб, қўлга  қалам  олиб,  ҳиссиётларимни   шеърий  мисраларда  ифодалагим  келди:

Юртимнинг  тинчлиги менинг  тинчлигим,

Халқим  фаровонлиги менинг  ҳам  бахтим,

Элга  хизмат  қилиш олийдир  аҳдим,

Кундан-кун  яшнайвер, азиз  Ватаним!

 

Ўзга  юртда юрганюртдошларим  кўп,

Ўз  юртин  соғиниб қўмсайдилар  хўп,

Она  юртим  қадрига етсам  кўнглим  тўқ,

Кундан-кун  яшнайвер, азиз  Ватаним!

 

Сеҳрли  диёрсан,  она маконим,

Тупроғи  зар,  сувлари шарбат  масканим,

Сенда  яшаганим  менинг чин бахтим,

Кундан-кун  яшнайвер, азиз  Ватаним!

 

Лолахон   МАТҚОСИМОВА, фахрий ўқитувчи,

Булоқбоши  тумани.