+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ЁЛFИЗ ҚИЗ-АЁЛЛАРГА БАХТ БЕРСИН

Мулоҳаза

Теграмизга назар ташласак, қанча инсонлар жуфт-жуфт яшаб, бахтли ҳаёт кечираётганига гувоҳ бўламиз. Уларнинг ширин турмушини кўриб, дилингиз яйрайди, оила нақадар муқаддас гўша эканлигига яна бир бор амин бўласиз. Аммо... мен  қуйида бошқа бир тоифа кишилар, аниқроғи, ёлғиз аёллар, қари қизлар ҳақида тўхталмоқчиман.

Ёлғизлик яратганга хос. Ёлғиз яшаш, айниқса, аёл кишининг ёлғиз яшаши қанчалар азоб эканини ана шу тоифадаги опа-сингилларимиз яхши англашади.

... "Шайтон қўлин солар ёлғиз аёл товоғига" дейилади бир қўшиқда. Ҳаётда турфа одамлар бор. Ҳамма ҳам ёлғиз аёл ҳақида тўғри, соғлом фикр юритмайди. Баъзи бир енгилтабиат эркаклар ҳам уларга олача қараши бор гап.

Тўғри, айрим қизлар танлаб-танлаб ёки ота-оналарининг орзу-ҳаваслари қурбони бўлиб ёхуд оила қуриш масаласига ўз вақтида эътиборсиз бўлгани боис, шу ҳолга тушганлиги ҳам ҳақиқат. Лекин азизлар, ёлғиз аёлнинг, аниқроғи, турмуш қурмай яшаётган қари қизнинг шу кўйга тушишига ўзигина сабабчи, десак хато қиламиз. Аввало бу - тақдир. Қолаверса ҳар бир яшаётган ёлғиз аёл қисматининг катта-кичик сабаблари бор, албатта. Улар бугун ота-оналари (ҳаёт бўлса), ака-укалари, опа-сингиллари даврасида эллик ёшгача бўлган даврини сурурли ўтказар. Эртага-чи?! Фасллар алмашганидай, умрнинг ҳам баҳор ва ёзидан кейин изғиринли кузи, қаҳратон қиши келади. Ана шундай даврларда ёлғиз бўлишлик, ёлғизликнинг азоб-уқибатларини енгиб ўтишлик осон кечмаслиги аниқ. Фарзандлари бахти, камолидан бонг ураётган дугонаси, қўшнисининг гапларини эшитиш нақадар оғир.  Ҳа, ёлғиз яшаётган аёл учун ана шундай кунлар келиши аниқ.

Шу боис, ёлғиз яшаётган аёлларнинг ўз бахтини, тенгини топишга кўмаклашайлик.

Нима бўлганда ҳам, бахтли ҳаёт кечираётган сизу биз бугун уларнинг кўнглини кўтарайлик, уларга тасалли берайлик. Уларни бугунги куннинг Лайлолари деб атайлик-да, бир кун келиб, ўз шаҳзодаларини кутиб олишларига тилак билдирайлик.

Аллоҳим, ёлғиз аёлларга сабр берсин, уларга ҳам бахт берсин. қучоғи фарзандларга тўлсин.

 

Комил МАШРАБ,

Андижон тумани.