+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

БОБУР ШЕЪРИЯТИГА НАЗАР

Бобур диди ва завқи баланд шоир эди. У гўзал ғазаллар ёзди. Рубоийнинг тенгсиз намуналарини яратди. Кўрган-кечирган воқеалари ҳақида "Бобурнома" асарини ёзиб қолдирди. Унинг қалби мусиқага ошно эди. У созни гўзал чалган, ажойиб куйлар яратган, мусиқа ҳақида илмий китоб ёзди.  Бобур жуда мураккаб ҳаёт, кураш ва ижодий фаолият йўлини босиб ўтди. У инқирозга юз тутган темурийлар давлатини сақлаб қолиш, Марказий Осиёда марказлашган йирик давлатни вужудга келтириш учун кураш олиб борди. Бироқ тарихий шароит бунга имкон бермади. У ҳаётининг асосий қисмини Ватандан йироқда, ҳинд диёрида яшади.

Бобурнинг шеъриятга муҳаббати, Ватанига бўлган соғинчли изтиробдан туғилган. Ижодининг ҳайратланарли даражада ҳаётийлиги, кўнгилга яқинлиги, туйғуларнинг табиий ва самимийлиги ҳам эҳтимол шундандир.

Бесабрмену бесару сомондурмен

Бир ғамздурмену паришондурмен

Не диннинг ишин қилдим-у, не дунёнинг

Ёраб, нетай, ўз ишимга ҳайронадурмен.

 

Бобур муттасил равишда ўз ҳатти-ҳаракатлари, айтган сўзларини таҳлил қилган, ўз рубоийларида акс эттира олган. Бобур шеърларини ичдан нурлантириб турган энг муҳим хусусият, бу - уларнинг беқиёс самимийлигидир. Айтиш жоизки, замин ўз атрофида айлангани каби Бобур шеърлари ҳам самимият атрофида айланади.

Бобур турли жанрларда қалам тебратди, ғазал, туюқ, рубоий, маснавий, қитъа, фардларда ҳаётини, Ватанини, севги ва садоқатни куйлади.

Бобурнинг ақидаси ва ҳаётий тажрибасига кўра, ҳар ким қилмишидан топади: яхши одам ёмонлик кўриши мумкин эмас, ёмон кимсага эса яхшилик ҳайф; худди шундай вафо қилган вафо кўради, жафо қилган жафо. Бу фикрлар унинг шеърий ҳикмат даражасига кўтарилган қуйидаги рубоийсида ўзининг ёрқин ифодасини топган.

Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидир,

Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидир.

Яхши киши кўрмагай ёмонлик ҳаргиз,

Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир.

Ҳаётнинг бутун аччиқ-чучугини тотган, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган Бобурнинг кўпгина байтлари ҳикматдай жаранглайди. У насиҳат қилмайди, ёзганлари унинг ҳаётий хулосаларидир.

Ботиржон ТУРСУНОВ,

АДТИ магистратура бўлими бошлиғи.

 Хуршида РЕЖАББОЕВА,

АДТИ тютори.