+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ ҲАМИША ОМОН БЎЛСИН

(3- сон. изҳор)

Мен ҳарбийларга жуда ҳавас қиламан. Чунки Ватан ҳимоячилари келишган қадди-қомати, ўзига ярашган либоси, энг асосийси, Ватан тинчлиги, унинг хавфсизлигини таъминлаш учун керак бўлса, жонини қурбон қиладиган мард ва жасур эканликлари  билан мен каби кўплаб ёшларнинг ҳурмат ва ҳавасига сазовор инсонлардир.

Мен ҳам келажакда ҳарбий касб эгаси бўлиб, Ватан ҳимоячиси бўлишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман. Марҳамат қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежини тамомладим, шу билан бирга, "Ватанпарвар" ташкилоти туман бўлими қошидаги алоқачилар тайёрлаш курсида таҳсил олиб, алоқачи мутахассислигини эгалладим. Ҳарбий хизматга кириш учун ҳужжатларимни туман мудофаа бўлимига топширдим. Насиб этса, синовлардан муваффақиятли ўтиб, албатта, эгнимга ҳарбий либос кияман. Юртим, халқим учун хизмат қиламан.

Бугун барча ҳарбий хизматчиларни Ватан ҳимоячилари куни билан ёшлар номидан муборакбод этаман. Улар ҳамиша соғ-омон бўлишсин.

 

 

Барчиной ХЎЖАМБЕРДИЕВА, Марҳамат тумани.