+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

05 Апр 2018

"МАҲАЛЛАНИНГ ТАШВИШИ - МЕНИНГ ТАШВИШИМ"

- дейди Хўжаобод туманидаги Карнайчи маҳалласининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни

мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Дилоромхон Қўлдошева.

 Дилором опа фаолиятининг асосий қисмини таълим тизимига, ёш авлодга таълим-тарбия беришга баишлади. Салкам 40 йилга яқин мактабда ишлади. Нафақага чиққунча ўқитувчи, илмий бўлим мудири, директор вазифаларида фаолият юритди. Самарали меҳнатлари учун  "Услубчи ўқитувчи", "Халқ таълими фидойиси", "Халқ таълими аълочиси" каби қатор унвонларга сазовор бўлди.

Д. Қўлдошева нафақага чиққандан сўнг маҳалла маслаҳатчиси, айни кунда эса хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси вазифасида иш юритмоқда. 

- Жамиятга нафи тегиб, эл-юртга керакли шахс бўлиб юрган одам уйда ўтиролмас экан, - дейди Дилоромхон опа. Нафақага чиққач, маҳалла фаоли сифатида тўй-тўркин, издиҳомларга аралашиб, маслаҳатлар бериб юрганимдан сўнг, маҳалла аҳли мени маслаҳатчи этиб сайлашди.

Тўрт  минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган "Карнайчи" маҳалла фуқаролар йиини Карнайчи, Элчибек ва Уймовут маҳаллаларидан иборат. Аҳолисининг ярмини хотин-қизлар ташкил қилувчи маҳалламизда турли миллат вакиллари аҳил-иноқ, ҳамжиҳат бўлиб ҳаёт кечирмоқда.  Қишлоқ одамлари меҳнаткаш, ер билан яхши тиллашади, миришкор деҳқон сифатида нимадан ва қандай ҳосил олишни яхши билишади. Шу сабаб, ҳудудда бодорчилик яхши ривожланган. Аҳоли олма, гилос, узум каби мевалардан мўл ҳосил кўтариб, нафақат оила даромадини, балки бозорларимизнинг тўкин бўлишига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Туман ҳудудида фаолият кўрсатувчи "Навигул" қўшма корхонасида юзлаб маҳалладошларимиз меҳнат қилишади.

- Маҳалламизнинг нима учун Карнайчи деб номланишига кўпчилик қизиқади, - сўзлай бошлайди Дилоромхон опа. - Бу борада турли гап-сўзлар юради. Эмишки, ҳамюртимиз, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур Дилкушодга ўтиб кетаётган вақтда, одамлари билан тода тўхтаб дам олган экан. Шунда карнай чалдирган, дейишади. Шунинг учун Карнайчи қишлои деб номланган. Яна баъзи бир манбаларда эса, қишлоқда бир кар найчи одам бўлгани, қулои яхши эшитмаса-да, найда ажойиб куйлар чалгани ҳақида афсоналар юради. Қишлоқ шу одамнинг шарофати билан кар найчи, деб номланган мазмунидаги  ривоят ҳам бор.

Соддадил қишлоқ одамларида ўтаётган кунга шукроналик, ҳалол меҳнати орқасидан топган ош-нонини тинчлик-хотиржамликда, ўзаро баҳам кўриб яшаш туйуси ҳукмрон.

Оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, фаровонлигини оширишда мутахассис маҳалла йиини қошидаги турли комиссиялар фаоллари, кўпни кўрган нуронийлар ёрдамига таянади. "Қайноналар кенгаши" жамоатчилик тузилмаси аъзолари, имом хатиб ва отинойилар, профилактика инспектори ҳамкорлигида ажрим ёқасидаги оилалар тикланиб, можароларга барҳам берилмоқда. Ёшлар таълим-тарбиясида эса Дилоромхон Қўлдошеванинг кўп йиллик педагоглик маҳорати қўл келмоқда. Қишлоқда кекса ва ногиронлар ҳолидан хабар олиб туриш, уларга ёрдам кўрсатиш, бир-бирини қўллаб-қувватлаш анъанага айланган. Бу ишларда маҳалла ёшларига Дилоромхон Қўлдошева бош-қош бўлади.

- Биз аҳолининг турмуш шароитларини ўрганиш жараёнида оилаларни намунали, ёрдамга муҳтож, кам таъминланган ҳамда ногирон аъзоси бор оилаларга ажратдик. Моддий шароити етарли бўлмаган, ёки муаммоли вазиятга тушиб қолган оилаларга тегишли ёрдам кўрсатилмоқда. Жорий йил бошидан  буён 35 хонадонни суюлтирилган газ баллони билан таъминладик. 35 хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатдик. Кам таъминланган, ногирони бор оилаларга маиший буюмлар сова қилинди. Ҳозир ҳудудимизда якка тартибдаги тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначиликни ривожлантириш бўйича аниқ ишлар олиб борилмоқда. Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган маҳалладошларимизнинг имтиёзли кредит олишларига ёрдам беяпмиз.

 "Маҳалланинг ташвиши -менинг ташвишим", деб яшаётган, одамларнинг муаммоларини ҳал этиш йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган Дилоромхон опага куч-қувват тилаб қоламиз.

 

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА.