+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Май 2018

Фаол ва ташаббускор қизларимиз сафи кенгаймоқда

Эртамиз эгалари бўлган ёш авлодни ҳар жиҳатдан етук ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш, оилаларни мустаҳкамлашда опа-сингилларимизнинг ўрни ва роли ниҳоятда катта. Қолаверса, бу аёлларимиз зиммасига муайян бурч ва масъулият юклайди. Ана шу бурч ва оналик вазифаларимизни адо этиш масаласига бугун ҳар қачонгидан ҳам эътиборлироқ бўлишимиз лозим.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оила институтини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони бу борадаги фаолиятимизни янада юқори босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Айни пайтда мазкур фармон ижроси доирасида бизнинг таълим муассасамизда таҳсил олаётган 90 нафар қиз "Қизларжон" клуби сафига бирлашди.  Уқувчилар иштирокида ўтказилаётган қатор маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга, маънавиятини юксалтиришга ёрдам бермоқда. Айниқса, муассамиздаги хотин-қизлар бошланғич ташкилоти ҳамда туман хотин-қизлар қўмитасининг "Фахрий аёллар" уюшмаси билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлар қизлармизнинг оилавий ҳаётга тайёрлаш, ҳуқуқий, тиббий билимларини юксалтириш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга, қолаверса, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, эрта никоҳ, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиш ҳолатларининг олдини олишга ёрдам бермоқда.     

Бу борадаги ишларда қизларимизга мактаб-интернатимиз хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Сайёрахон Содиқова, Ёшлар иттифоқи етакчиси Машҳурахон Ҳайдарова, ҳамшира Маҳбубахон Қурбонова ва бошқа фаол педагоглар амалий кўмаги, тавсия ва маслаҳатлари билан яқиндан ёрдам бермоқда. 

Олиб борилаётган ишлар самараси ўлароқ, фаол, ташаббускор, ижодкор қизларимиз сафи ортиб бормоқда. Жумладан, Муқаддасхон Сотқинбоева, Муаттархон Абдусаматова, Фотимахон Акбарова, Зиёдахон Рафиқова, Ферузахон Аҳмаджонова, Хуршидахон Аббосхонова сингар қизларимиз туман ва вилоят миқёсида ўтказилган кўрик-танловлар, ижодий кечаларда муносиб иштирк этиб, таълим муассасамиз фахрга айландилар. Ана шундай фаол қизларимиз сафини янада кенгайтириш учун бор имкониятларимизни ишга солиб, меҳнат қиламиз.  

Шоҳсанам ТОЖИБОЕВА,

Пахтаобод туманидаги 51-ДИМИ  амалиётчи психологи.