+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

25 Май 2018

ҚИЗЛАРНИ ТАРБИЯЛАШ БУТУН МИЛЛАТНИ ТАРБИЯЛАШ ДЕМАКДИР

Мамлакатимизда хотин-қизлар манфаатини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, она ва бола саломатлигини муҳофаза этиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш борасида  кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бунинг замирида энг аввало, хотин-қизларни она, келажак авлод давомчиси ва тарбиячиси сифатида эъзозлаш, уларга зарур даражада турмуш шароитларини яратиб бериш мақсади мужассамдир. Айниқса, Президентимизнинг шу йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Оиланинг нечоғлик мустаҳкам бўлиши кўп жиҳатдан аёлга, онага боғлиқ. Файласуфлардан бири "Йигитни тарбиялаш бу бир кишини тарбиялаш, қизни тарбиялаш бутун миллатни тарбиялаш демакдир" деб ёзган эди. Демак, аёл қай даражада маънавиятли бўлса, у камолга етказаётган фарзандларнинг маънавияти, одоб-ахлоқи ҳам шунга яраша бўлади. Агар у оқила бўлса, аввало оиласида, қолаверса, жамиятда ўзининг муносиб ўрнини топа олади.

Лицейимизда 60 нафар хотин-қиз меҳнат қилади. Ўқувчи қизларимиз 800 нафардан зиёд. Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич  ташкилоти раиси сифатида уларнинг иш шароитларини яхшилаш, манфаатларини ҳимоя қилиш, нафақат ишда балки, оилаларида юзага келаётган муаммоларни бартараф этишда ёрдам беришга алоҳида эътибор қаратаман. Ёшлар камолотининг асосий мезони ҳисобланган маънавий тарбия масаласини биринчи ўринга қўйган ҳолда ўтказилаётган турли маънавий-маърифий тадбирлар, адабий кечалар ўқувчиларимизнинг қалбида она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурматни оширмоқда.

"Қизларжон" клуби машғулотларига лицейимизнинг барча қизлари жалб этилган. Маҳалла фаоллари, ҳуқуқшунослар, ички ишлар ходимлари, шифокорлар ва бошқа турли касб эгалари ҳамда катта ҳаёт тажрибасига эга онахонлар иштирокида ўтаётган тўгарак машғулотларида қизларимизга орасталик, пазандалик, оиланинг муқаддаслиги, соғлом турмуш тарзи тамойиллари ҳақида кенг тушунчалар бериб борилади. Кийиниш маданияти, сўзлашиш одоби, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мавзуларидаги қизиқарли учрашувлар ва давра суҳбатлари ёшларимизнинг ижтимоий фаоллигини оширишга ёрдам бермоқда. Шу боис ҳам тўгарагимизнинг фаол қизлари сафи ортиб боряпти.

Юртимизда китобхонлик маданиятини ошириш, айниқса, ёшлар ўртасида китоб мутолаасига бўлган қизиқишни ошириш давлат аҳамиятига молик масалалар қаторига қўйилган. Бу борада лицейимизда ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Китобхонлик конференциялари, викторина ва танловларнинг тез-тез ўтказилиб турилиши ёшларимизнинг китобга муҳаббатини янада юксалишида муҳим омил бўлмоқда. 

Илм масканимизда ёшларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, иқтидорли ва истеъдодли қизларимизни қўллаб-қувватлаш, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиб беришга катта эътибор қаратилади. Бунинг натижаси ўлароқ, кўплаб қизларимиз турли танловларда муваффақиятли қатнашиб келмоқда. Ижтимоий-гуманитар йўналиши ўқувчиси Садоқат Солижонова, хорижий филология йўналиши ўқувчиси Холида Ҳасанова ана шулар жумласидандир. Фан тўгараклари билан бир қаторда волейбол, шахмат-шашка, каратэ сингари мунтазам фаолият олиб бораётган спорт секциялари ўқувчиларимизнинг жисмоний баркамоллигини оширишга ёрдам бермоқда.

Бугунги қиз эртага оиладаги маънавий муҳитни белгиловчи инсон, яъни оила бекаси, она ҳисобланади. Шунинг учун у ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етмоғи лозим. Баъзан ота-оналар  фарзандларининг ўқиши, касб-ҳунар эгаллашини таъминлайдию соғлигига камроқ эътибор қаратади. Натижада фарзандининг ҳеч қандай жисмоний меҳнат қилмаса-да, чарчаб қолаётганидан, нимжонлигидан шикоят қилишади. Бу катта хато, албатта. Қиз боладаги камқонлик, йод етишмаслиги, шамоллаш каби кўзимизга арзимас бўлиб кўринган хасталиклар ўз вақтида бартараф этилмаса, эртага ўз асоратларини кўрсатиши турган гап. Бу наслнинг носоғлом бўлиши, шунингдек, оилавий низоларга ҳам сабаб бўлади.

Қизларимизнинг ҳаётда ўз ўрнини  топа оладиган билимли, ҳунарли, юксак маънавиятли, гўзал хулқли, соғлом қилиб  тарбиялаш бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари, айниқса,  биз педагогларнинг зиммасидаги муҳим вазифадир.

 

     Дилбархон ҚОСИМОВА,

 

АДУ  академик лицейи хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси.