+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Нояб 2018

Маҳалламизда жиноят, ажрим умуман, қайд этилмади,

- дейди қорасувлик мутахассис Моҳирахон Хўжамова

"Мустақилликнинг 15 йиллиги" - Қорасув шаҳридаги обод, намунали маҳалла фуқаролар йиғинларидан бири. Ҳудуддаги 350 оилада 2 мингга  яқин аҳоли истиқомат қилади. "Зиё", "Бўрилик", "Табассум", "Тинчлик", "Мустақилликнинг 15 йиллиги", "Чаманзор",  "Навбаҳор", "Мирзо Улуғбек" каби кўчалардан таркиб топган йиғин аҳолиси асосан ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, деҳқончилик, ишлаб чиқариш соҳаларида меҳнат қилади.

 Оилаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, хонадонлар фаровонлигини ошириш, кам таъминланган оила вакиллари ҳамда ногиронларни қўллаб-қувватлаш, ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ажримларга қарши курашишда маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Моҳирахон Хўжамованинг алоҳида хизматлари бор.

- Маҳалламизда турли миллат вакиллари истиқомат қилади, қирғиз миллатига мансуб фуқароларимиз кўпчиликни ташкил қилади, - дейди Моҳирахон Хўжамова. - Шу сабаб аҳоли ўртасида миллатлараро дўстлик, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш, тинчлик-хотиржамликни таъминлаш асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Одамларимиз меҳнаткаш, маънавиятли, меҳр-оқибатли. Оилалар билан ишлашда ҳар бир оиладаги муҳит, мавжуд муаммоларга алоҳида эътибор қаратамиз.

Маҳаллада 200 дан зиёд ёш оила бор. Оилалар билан иш олиб боришда Моҳирахонга йиғин раиси Тўлғаной Сиддиқова бош-қош бўлади, узоқ йиллик тажрибалари ўртоқлашади. Маҳалладаги жамоатчилик тузилмалари вакиллари Маҳбубахон Турсунова, Муҳаррамхон Йўлдошева, профилактика инспектори Азизбек Нурматовлар фуқаролар тинчлик-осойишталиги, оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда яқиндан ёрдам бериб келмоқдалар.

- Шаҳар хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда маҳалламизда қайнона-келин, куёв-қайлиқ муносабатлари, оила   тинчлигини сақлаш, бахтли яшаш сирлари мавзусида тез-тез давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказиб турамиз, - дейди мутахассис.  - Яқинда "Ибратли ҳаёт мактаби" деб номланган тадбир уюштирдик. Унда намунали оила соҳибалари бўлмиш қайноналар ёш келинларга ўз тажрибаларидан сўзлаб бердилар, оилада юзага келадиган нохуш вазиятлардан қандай қилиб чиқиб кетиш, қайнонанинг кўнглига йўл топиш, турмуш ўртоғига суюкли бўлиш, оиланинг бошқа аъзолари билан чиройли муносабат ўрнатиш борасида маслаҳатлар бердилар.

Мутасаддилар ва кенг жамоатчиликнинг саъйи-ҳаракатлари ўз самарасини бермоқда. Яъни, маҳалла ҳудудида жорий йилда биронта ҳам жиноят ва ҳуқуқбузарлик, оилаларда ажрим ҳолатлари қайд этилмади. Турли келишмовчиликлар оқибатида аразлашган 18 та оила яраштирилди.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам кўрсатиш, ногиронларни қўллаб-қувватлаш анъанага айланган. Жорий йилда кам таъминланган оилаларга духовка, газ плитаси, маиший газ баллонлари берилди.

- Айни кунларда қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўраяпмиз, - давом этади Моҳирахон. - Ҳозирча 20 та хонадон 1 тоннадан кўмир олди. Хонадонларга кўмир берилиши давом этмоқда.

Ҳудудда ёшлар бандлигини таъминлаш, қизларни касб-ҳунарга йўналтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам қувонарлидир. Тадбиркор Рустамжон Нишонов ўз хонадонида рўмолча ишлаб чиқариш цехи ташкил қилди ва маҳалладаги 20 нафар қиз-жувонни иш билан таъминлади. "Интер Агро Стар" фермер хўжалигида  100 дан зиёд фуқаролар чорвачилик, боғдорчилик йўналишида самарали меҳнат қилмоқда.

Моҳирахон Хўжамова маҳалланинг, оилаларнинг тинчлиги, осойишталигини сақлаш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш йўлида олиб бораётган самарали меҳнатлари учун яқинда туман ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Ҳа, Моҳирахон Хўжамова сингари ўз ишининг фидойиси бўлган мутахассислар фаолияти ҳар қанча таҳсинга муносибдир.

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА