+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

10 Янв 2019

Хотин-қизларга эътибор уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларига ёрдам беради

ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ:

Халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб берилди

Президентмиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига 2018 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномаси вилоятимизда кенг жамоатчилик, хусусан, хотин-қизлар томонидан катта қизиқиш билан тингланди. Мурожаатнома бўйича юртдошларимиз ўзларининг муносабатларини билдирмоқда.

 

Хотин-қизларга эътибор уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларига ёрдам беради

Манзурахон ЮНУСОВА, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Мурожаатнинг мазмун-моҳияти юртимиз тараққиёти, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар давомийлигини таъминлашга, жамият тараққиётини янада юқори даражага кўтаришга қаратилди, десам асло муболаға бўлмайди.

Айниқса, Юртбошимиз мурожаатда хотин-қизларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, турмуш шароитларини яхшилаш хусусидаги фикрлари нафақат мени, балки юртимиздаги барча опа-сингилларимизни беҳад қувонтиргани аниқ.

Юртбошимиз мамлакатимизда оғир турмуш шароитида яшаб, иш билан таъминланмаган 13 минг нафардан зиёд хотин-қизлар борлиги ачинарли эканлигини айтган лаҳзаларда мазкур тизимда иш олиб бораётган инсон сифатида айнан ана шу тоифа кишиларига эътибор қаратилганлиги нечоғли тўғри ва адолатли эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.

Тўғри, оғир турмуш шароитида яшаётган аёлларимиз вилоятимизда ҳам йўқ эмас.  Юртбошимиз ташаббуси билан уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли  ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, якунланган 2018 йилда вилоятимизда жисмоний имконияти чекланган ҳамда оғир турмуш шароитида яшаётган 369 нафар хотин-қизга янги уй-жойлар топширилди. Бундан ташқари, янги уй олган хонадон эгаларига  умумий қиймати 235,6 миллион сўмлик маиший техника, 68,6 миллион сўмлик мебель тўпламлари, 6,5 миллион сўмлик тикув машиналари совға тариқасида берилди. Шунингдек, айнан ана шу хотин-қизлар учун туман ва шаҳарларда барпо этилган кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватларида тикув-трикотаж ва бошқа йўналишлардаги цехлар фаолияти йўлга қўйилиб,  275 та янги иш ўрни яратилди.

 

Ишонаманки, бошланган янги йилда ҳам Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган юқоридаги каби ҳайрли ишлар кўлами янада ортади. Бу албатта, миллатимиз давомчилари бўлган минглаб опа-сингилларимизнинг ҳаётда, жамиятда  ўз ўринларини топишларига, ҳаётидан рози бўлиб яшашларига, эртанги кунга бўлган умид ва ишончларини янада мустаҳкамлашга ёрдам беради.