+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

10 Янв 2019

Рақобатбардош, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш асосий вазифамиз

Президентимиз Мурожаатномасида илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш зарурлиги келгуси йилда олдимизда турган энг асосий устувор вазифалардан бири сифатида қайд этилди.

Юртбошимиз бундан      кейин ёшларга муносиб таълим бериш, уларнинг илм-фанга бўлган интилишларини рўёбга чиқариш мақсадида мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, умумтаълим мактаблари ва олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини, илмий ва ўқув жараёнлари сифатини тубдан яхшилаш вазифасини қўйди.

Агар эътибор қаратадиган бўлсак, Президентимиз "Ўзбекистонда олий ва ўрта махсус таълим масканлари битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш ўтган даврда 9-10 фоиз даражасида бўлиб келаётган эди. Сўнгги икки йилда кўрилган чора-тадбирлар туфайли, биз бу рақамни 15 фоиздан оширишга эришдик. Лекин бу ҳали етарли эмас. Чунки     дунёдаги ривожланган давлатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак, бу кўрсаткич уларда 60-70 фоизни ташкил этади. Шунинг учун 2019 йилда мамлакатимизда битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини 20 фоизга етказиш ва келгуси йилларда ошириб бориш - муҳим вазифамиздир", дея олий таълим соҳасидаги ўзгаришларни алоҳида қайд этди. Бу олий таълим тизимида кенг кўламли ислоҳотлар даври бошланганлигидан дарак бериб турибди.

Олдинги йилларда тест синовларининг бир вақтда ўтказилиши абитуриентларга танлаш имкониятини чеклаб қўймоқда эди. Яъни, улар фақат биттагина соҳа учун синовда иштирок этиш ҳуқуқига эга эди. Эндиликда уларга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий ўқув юртига ҳужжат топшириш имкониятини бериш масаласи қўйилди. Ривожланган мамлакатлар бу тажрибадан самарали фойдаланиб келмоқда. Келгусида мазкур тажриба юртимизда амалиётга татбиқ этилиши иқтидорли ёшларнинг таълим олиш ҳуқуқларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Президентимиз алоҳида таъкидлаганидек, педагог ходимларнинг иш ҳақи сўнгги 10 йилда илк марта 50 фоизгача кўпайтирилиши таълим сифатини янада оширишга, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш, уларни ўз устида ишлашларига янада кенгроқ имкон яратишга қаратилган муҳим қадамлардан бири эканини эътироф этиш жоиз.

Сўнгги 2 йилга назар ташласак, шаҳару қишлоқларимизда юзлаб ишлаб чиқариш корхоналари очилди. Кўплаб саноат корхоналари модернизация қилиниб, қайтадан жиҳозланди, бунинг натижада, замонавий ва сифатли ишлаб чиқаришлар йўлга қўйилмоқда. Албатта, бундай корхоналарда бугун кун талабларига жавоб берадиган, энг сўнгги қурилмалар билан сирлаша оладиган малакали кадрлар фаолият юритмоқда.

Шу нуқтаи назардан ҳам олий ўқув юртлари нуфузини янада ошириш, нодавлат таълим масканлари сонини кўпайтириб, соҳага юқори малакали кадрларни жалб этиш, педагог кадрларни салоҳиятини янада ошириш ва рақобатни кучайтириш, бугунги кун талабларига жавоб бера оладиган рақобатбардош, юқори малакали  кадрларни тайёрлаш эндиликда энг асосий вазифамиздир.

Махпузахон ЮСУПОВА,

Тошкент давлат аграр университети Андижон

 

филиали профессори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.