+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

10 Янв 2019

ҲАР БИР АЁЛ ЮРТ РАВНАҚИГА ЎЗ ҲИССАСИНИ ҚЎШИШИ ЛОЗИМ,

- дейди Булоқбоши тумани ҳокими ўринбосари,

хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулнорахон Худойбердиева.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ватанимиз бугуни ва эртаси, порлоқ келажагимизни барпо этиш ҳақида сўз юритганида, бу борада хотин-қизларнинг ўрни ва роли беқиёс эканлигини кўп бора таъкидлаши опа-сингилларимизга қаратилган юксак эътиборнинг намунасидир. Дарҳақиқат, мамалакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнлари, кенг кўламли бунёдкорлик ишларида нозик хилқат вакилларининг ҳиссаси ниҳоятда катта. Оилаларни мустаҳкамлаш, келажагимиз эгалари бўлган ёш авлод тарбияси, умуман, юрт равнақи йўлидаги ишларда муҳтарама аёлларимизнинг фаол иштироки хусусида Булоқбоши тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулнорахон Худойбердиева билан суҳбатда бўлдик.

Гулнорахон Худойбердиева 1974 йилда Булоқбоши туманида таваллуд топган. 1997 йилда Андижон давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - физика, меҳнат таълими ўқитувчиси. Тумандаги қатор таълим муассасаларида, сўнги йилларда 7-умумтаълим мактабида директор вазифасида фаолият юритган. 2018 йил июль ойидан туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасида иш бошлаган. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

- Тизимда иш бошлаганингизга кўп бўлгани йўқ. Айтингчи, ўтган қисқа фаолиятингиздан кўнглингиз тўладими?

- Хотин-қизлар билан ишлаш жуда масъулиятли ва кенг қамровли вазифа. Қолаверса, бугунги кун ҳар қандай даражадаги раҳбардан фидойилик ва шижоат билан ишлашни талаб этади. Фаолиятим давомида соҳага чуқур кириб боришга, барча йўналишлардаги ишларни самарали юритишга ҳаракат қиляпман. Тўғри, ютуқларимиз бор, лекин ҳал этилиши зарур бўлган муаммоларимиз ҳам етарли.  Шу маънода айтишим мумкинки, ўтган фаолиятимдан кўнглим тўлаётгани йўқ. Чунки туманимиз хотин-қизлари фаоллигини ошириш, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш, айниқса, хотин-қизлар билан боғлиқ салбий кўрсаткичларни яхшилаш борасида қиладиган ишларимиз талайгина.

Ишонч билан айта оламанки, қўмитамиз фаоллари, бошланғич ташкилотларимиз етакчилари, маҳалла мутахассислари ҳамжиҳат иш олиб бориб, барча йўналишларда ижобий натижаларга эриша оламиз.

 

- Ташкилот, муассаса ва маҳаллаларда аёллар фаоллигини ошириш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталсангиз?

- Тумандаги 132 та  бошланғич ташкилотимиз етакчилари, мавжуд 37 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари, фаолларимиз ҳамда отинойилар ҳамкорлигида опа-сингилларимиз фаоллигини ошириш, маҳаллалар, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар тадбиркорлиги, ҳунармандчилик, оилавий бизнесни ривожлантириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини шакллантириш, тиббий, ҳуқуқий билимларини юксалтириш, шунингдек, турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли амалий ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, маҳаллалар, таълим муассасаларида ўтказилаётган қатор тадбир ва мулоқотлар, айниқса, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта турмушнинг салбий оқибатларини тушунтириш, хотин-қизлар иштирокидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдоси, гиёҳвандлик сингари иллатларга қарши кураш борасидаги ишларимиз самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Ана шу саъй ҳаракатларимиз туманимизда истиқомат қилаётган 67 минг нафардан зиёд хотин-қизларнинг фаоллигини, уларнинг жамиятдаги нуфузи, ўрни ва ролини оширишга, тадбиркорлик, ижод ва      бошқа соҳаларда ўз салоҳият, истеъдод ва маҳоратларини тўлақонли намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратиб беришга, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилган.

 

- Хотин-қизлар ўртасидаги салбий ҳолатларнинг сабаблари нимада, уларни бартараф этиш учун қандай чоралар кўрилмоқда?

- Аёллик, оналик шаънига доғ тушириб, айрим аёлларимизнинг жиноятга қўл ураётганликлари барчамизни жиддий ташвишга солади.

Якунланган йилда опа-сингилларимиз билан боғлиқ салбий ҳолатлар айрим йўналишларда камайган бўлса-да, айрим йўналишларда ортиб кетган. Бу нотинч оила вакиллари, жиноятчиликка мойиллиги юқори бўлган аёллар қатлами билан етарли даражада иш ташкил этилмаганлиги натижасидир. Ана шу ҳолатлар, уларнинг сабаблари туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан прокуратура, ички ишлар, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, ФҲДЁ ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганиб, таҳлил қилинди. Салбий кўринишларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, зарур ишлар олиб борилмоқда.

Юқоридаги каби салбий ҳолатлар ана шу йўналишларда олиб борилаётган ишларимиз самарадорлигини янада оширишни тақазо этади. Демак, бундан буён маҳалла ва ташкилотларда ҳар бир оила, ҳар бир аёлга етиб бориш, уларнинг ҳар бири, айниқса, нотинч оилалар вакиллари билан жиддий иш олиб боришни йўлга қўямиз. Тарғибот ишларида таъсирчан усуллардан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратамиз.

 

- Бугунги кун аёли қандай бўлиши керак, деб ҳисоблайсиз?

- Аёлларимиз хоҳ у уй бекаси бўлсин, хоҳ жамият ишида бўлсин, ҳамиша эзгуликка ҳамроҳ яшаши керак, одоб-ахлоқли фарзандларни    тарбиялаш, эл-юрт ишига  камарбаста бўлиш орқали юрт равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши лозим. Оила хотиржамлиги, фарзанд тарбиясида аёлнинг ўрни ниҳоятда катта, айниқса, унинг маънавиятли бўлиши муҳим роль ўйнайди. Шу маънода барча аёлларимиз оқ-қорани ажратадиган, маънавиятли бўлиш учун излансин, ўқисин, ўргансин, давримиз янгиликларидан хабардор бўлсин. Хусусан, аёл газета, китоб ўқиса, фарзандларини ҳам ана шу асосда тарбиялашга эътибор қаратса, унинг зурриётлари, албатта, элимизга нафи тегадиган, ёмон йўлга юрмайдиган инсонлар бўлиб вояга етади.

 

- Шахсан ўзингиз ҳам китоб, газета ўқиб борасизми?

- Албатта, ўқиб бораман. Имкон бўлди дегунча сиёсий, бадиий адабиётлар, турли газеталар билан танишишга ҳаракат қиламан. Ахир янгиликлардан, юз бераётган ўзгаришлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларидан ўз вақтида хабардор бўлиб бормаган киши ҳаётдан ортда қолиб кетади. Қолаверса, ўқимишли кишининг маънавияти юксак, фикрлари теран, мушоҳадаси кенг бўлади.

Ана шундан келиб чиқиб, фаолиятимизда аёллар, айниқса, ёшлар ўртасида китоб ўқиш, китоб мутоааласини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Чунки, китоб, газета ўқийдиган аёллар турли муаммоларни ҳал этишда қийналмайди, ўз оиласини мустаҳкам, фарзандларини одоб-ахлоқли бўлишини таъминлай олади.

 

- Газетамиз мухлисларига, опа-сингилларимизга  Янги йил тилакларингиз...

- Кириб келган Янги йил   халқимиз учун хайрли бўлсин. Соғлик, тинчлик-хотиржамлик, бахт ва омад ҳамроҳ бўлсин. Вилоятимиз хотин-қизларининг нашри - "Иқбол" газетаси ҳар бир хонадонга кириб боришини, опа-сингилларимизнинг яқин суҳбатдошига айланишини жуда-жуда истайман.

-      Суҳбатингиз учун раҳмат.

Суҳбатдош  Муаззам ИБРОҲИМОВА.