+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

26 Дек 2019

ДИЛ НОМАСИ

Ибодатхон АГАЖАНОВА,

Андижон шаҳридаги олимпия захиралари спорт мактаб-интернати ўқувчиси:

- Мен спортга болалигимдан қизиқаман. 13 ёшимда дадам мени самбо тўгарагига олиб борган. Шундан буён спорт менинг кундалик режимим, орзу-мақсадларим илҳомчиси, ҳаётимнинг мазмунига айланди.

Илк йирик ғалабам 2016 йилда самбо бўйича   Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолибликка эришиб, жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритганим бўлди.

2017 йилдан бошлаб дзюдо спорт тури бўйича ҳам мусобақаларда иштирок эта бошладим. Шу йили Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионати ғолиби бўлдим. 2018 йилда Ливан давлатида ўтказилган жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгалладим. Жорий йилнинг апрель-май ойларида дзюдо бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаларида қатнашиб, ғолибликни қўлга киритдим. Осиё кубоги баҳсларида эса бронза медали насиб этди. Ушбу ютуқларга юртимизда мен каби ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар, мураббийларим кўмаги, ота-онамнинг дуоси, яқинларимнинг қўллаб-қувватлаши билан эришдим.

 

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон терма жамоаси аъзосиман. Терма жамоадаги дугоналарим Мохиниса Хусанова, Зухра Мамажонова, Машҳура Алимовалар ҳам халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, совринли ўринларни қўлдан бермай келишмоқда. Янги йилда сафдошларимнинг барчасига омад, юртимизга тинчлик фаровонлик тилаб қолардим.