+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Дек 2016

КОНСТИТУЦИЯ - БАХТИМИЗ ҚОМУСИ

(50- сон, 2016 й.) 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

Ҳар қандай давлатнинг бош қонуни Конституция ҳисобланади. Конституция сўзи луғавий жиҳатдан  "Низом", "Қоидалар тўплами" деган маънони англатади. Лекин мазмун-моҳиятига кўра, ушбу ҳужжат мамлакат, унинг фуқаролари ҳаётида жуда муҳим ва катта аҳамиятга эга эканлигини алоҳида эътироф этиш лозим.

Мамлакатимиз Бош Қомусида жамият ва давлат, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тузилиш ҳамда фаолиятининг асосий принциплари, уларнинг ваколатлари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчлари, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатлар  белгилаб берилган. Амалдаги барча қонунлар ва бошқа ҳужжатлар Конституция негизида ва унга мувофиқ тарзда қабул қилинади.

Таъкидлаш керакки, 1992 йил 8 декабрда XII чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XI сессиясида қабул қилинган Конституциямиз мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат бўлиб, унда мамлакатимизни ҳуқуқий, демократик жиҳатдан ривожлантиришнинг асосий принциплари белгиланган. Халқимизнинг асрий орзулари, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган ва кам бўлмайдиган озод ва обод Ватан равнақи тамойиллари, юртимиз фуқароларининг бурч, ҳақ-ҳуқуқ ва манфаатларини ўзида мужассам этган Конституциямиз халқаро ташкилотлар ва экспертлар томонидан эътироф этилганлиги эса мустақил давлатимизнинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузини оширмоқда ва мустаҳкамламоқда. Бир сўз билан айтганда, Бош қомусимиз "Кучли давлатдан -  кучли фуқаролик жамиятига ўтиш"нинг   мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.

Барчамизга яхши аёнки, истиқлол йилларида миллий давлатчиликни шакллантиришнинг пухта ҳуқуқий асослари яратилди, давлат хокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимияти тармоқлари ташкил этилди, ижтимоий ва фуқаролик жамияти институтлари фаолияти йўлга қўйилди, иқтисодиётни эркин бозор муносабатларига ўтказиш жараёни амалга оширилди, миллий ва умуминсоний қадриятларимиз, тарихий ва бой маданий меросимиз тикланди. Бир сўз билан айтганда, миллий тикланиш ва тараққиёт йўлидан дадил одимламоқдамиз. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки,    Ўзбекистон Конституцияси сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари фаолияти учун мустаҳкам қонуний базага асос солди. Айни пайтда  мамлакатимизда 4 та сиёсий партия ва 2 мингдан зиёд жамоат бирлашмалари фаолият кўрсатмоқда. Бош Қомусимизда кафолатланган маънавият сохасидаги муносабатлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш ўринлидир.

Истиқлол даврида халқимизнинг ўтмишига оид кўплаб ҳақиқатлар, миллий қадрият ва анъаналаримиз, шахси, илмий, бадиий ижоди ўз даврида етарли баҳоланмаган улуғ алломаларимиз номи тикланди, унутилаёзган миллий байрамларимиз маънавий мулкимизга айланди. Азиз авлиёларимизнинг қаровсизликдан нураб деярли йўқ бўлиб кетиш арафасига келиб қолган мақбаралари, масжид ва мадрасалар тубдан таъмирланди.

Бош  қомусимизда ёшларимизнинг илм олиш ҳуқуқи ҳар томонлама кафолталанганлигини алоҳида қайд этиш ўринли.    Конституциямиз асосида 1997 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги қонуни ҳамда     Кадрлар тайёрлаш миллий    дастурига кўра, мамлакатимизда замонавий ўқув ва ишлаб чиқариш ускуналари  билан жихозланган касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, ихтисослашган махсус мактаб-интернатлар, умумтаълим мактаблари, мактабдан ташқари ва мактабгача таълим муасассасаларининг бунёд этилгани, умуман, таълим тизими тубдан ислоҳ қилинганлиги ёшларимизнинг юксак салоҳиятли инсонлар бўлиб камол топишига, Ватанимиз тараққиётини янада юксалишига хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари Бош қомусимиз ҳимоясида ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликда яшаб меҳнат қилмоқда. Уларнинг ўз тили, миллий анъана  ва урф-одатларини давом эттиришлари,  Ўзбекистон фуқароси сифатида эмин-эркин яшашлари Бош қомусимиз билан кафолотланган.

Инсон ҳуқуқ ва эркинлкларини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг "Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари" деб номланган  10-боби муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳаётдаги рўёби, уни ишончли амалга оширилиши мураккаб жараён ҳисобланади. Истиқлолнинг асл моҳияти - инсонни ва унинг ҳаётини улуғлашдир. Бош қомусимизнинг 13-моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний қадриятларга асосланиши, инсон ва унинг ҳаёти, эркинлиги  шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият эканлиги қатъий белгилаб қўйилган.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, Бош қомусимиз - Ўзбекистон Республикаси     Конституцияси дунёда ҳеч кимдан кам эмаслигимизни, тенглар ичра тенглигимизни, келажаги буюк давлат қуришга бел боғлаган бағри кенг, кўп миллатли Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатловчи ҳужжат сифатида бизнинг йўлларимизни чароғон этувчи юлдуздир. Суверен ва демократик давлат қуриш йўлидан қатъий бораётган Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси     конституциямиз билан фахрланади. Чунки, у бахтимизнинг қомусидир.

Зулхумор ЖЎРАЕВА,

 

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Марҳамат туман Кенгаши етакчи мутахассиси.