+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК - УМУМБАШАРИЙ ҚАДРИЯТ

(Ўзбекистон - умумий уйимиз)

Инсоният - миллатлардан, элатлардан, турли динларга, турли ирқларга мансуб муайян кишилардан иборат. Демак, ҳар бир инсон умумбашарий мансубликка дахлдорлик баробарида айни вақтда ўз халқи, ўз Ватанининг фарзанди ҳамдир.

Миллий истиқлол мафкураси - миллатлар манфаатларини кўзлайди.

Ҳар бир кишида ўз халқининг тили, рухияти, анъаналари, қадриятлари барқ уриб туради. Дунёнинг қарийиб барча мамлакатлари кўп миллатли. Демак, мамлакатларнинг аксаряти бир миллат номи билан аталса-да, шу мамлакат кўп миллатли фуқаросининг ягона Ватани бўлиб келмоқда. Ўзбекистон ҳам ана шундай бой, турфа маданиятлар гуллаб яшаётган мамлакатлардан бири эканлиги одамга ифтихор бахш этади.

Йигирма беш йиллик мустақил тараққиёт йилларида мамлакатимизда барқарорлик, тинчлик, ижтимоий тотувлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида жуда кўп ишлар амалга оширилди. Қолаверса, юртимизда миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғояларидан бири миллатлараро тотувлик, деб белгиланганлиги ҳам бу йўлда Ўзбекистоннинг ўз йўли борлигини тасдиқлайди. Миллий истиқлол мафкураси ўз мазмун-моҳиятига кўра барча миллатларнинг умумий манфаатларини рўёбга чиқаради.

Миллатлараро тотувликка рахна солувчи таҳдид нима деганда, аввало, тажавузкор миллатчилик, шовинизм каби инсоният тарихида ўз қора изларини қолдирган бузғунчи ғояларни тушунмоқ лозим. Чунки бундай зарарли ғоялар таъсирига тушган жамият ҳалокатга юз тутишини ХХ аср тарихи, мустамлакачилик сиёсати, жаҳон миқёсида халқларнинг ўз миллий мустақиллигига эришиш учун курашлари тарихи яққол кўрсатади.

Ўзбекистонимизда азалдан турли миллат ва элатлар вакиллари ҳамжиҳатликда истиқомат қилиб келган. Улар орасида азалий қон-қардошлик, аҳилликнинг асрлар давомида тўпланган ибратли тажрибаси бор. Шу боис, бугунги кун ёшларини ўзаро ҳамжиҳатлик, миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашда ана шу тажрибанинг ўрни ва роли ниҳоятда катта.

Миллатлараро тотувлик - юрт равнақини таъминлайди.

Миллатлараро тотувлик - умумбашарий қадрият. У нафақат турли халқлар биргаликда истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиётини белгилайди, балки бутун дунёда тинчлик ва тараққиётнинг кафолати бўлиб хизмат қилади. Бир миллатли давлатларга нисбатан кўп миллатли давлат маданий, маънавий бой де-йиш мумкин. Чунки мамлакат ичидаги миллий маданиятлар мулоқоти уларни бойитади. Ҳар бир миллатнинг бошқа миллатлардан ўрганадиган, намуна бўладиган жиҳатлари бор.

Бугунги кунга келиб миллий истиқлол ғояси юртимизда яшайдиган ҳар бир миллат ва элат вакиллари учун умумий маслак ҳисобланади. Шу маънодан келиб чиқиб, у 130 дан зиёд миллат вакилларидан иборат бўлган Ўзбекистон халқининг, мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидан бораётган жамиятимизнинг умумий ғоясидир.

 

Бу борада Республика Байналмилал маданият марказининг ташкил этилиши ва унинг фаолияти алоҳида аҳамиятлидир. Марказ ташкил этилганидан сўнг миллий-маданий марказларининг фаолияти янада кенгайди. Айни кунда юртимизда фаолият кўрсатаётган 100 дан зиёд миллий маданий марказлар Ватанимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган турли миллатларга мансуб юртдошларимизни бир мақсад йўлида бирлаштирмоқда.

Тотувликка таҳдид, ҳушёрликни унутмаслигимиз лозим.

Бугунги глобаллашув, турли ғоявий таҳдидлар хуружи кучайган бугунги кунда аҳоли, айниқса, ёшлар онгига миллий истиқлол ғоясини сингдириш ва уларда мафкуравий иммунитетни шакиллантириш жамиятимиз олдида турган муҳим вазифалардан бири бўлиб турибди. Бу борада зиёлилар, хусусан, биз ўқитувчилар зиммасига катта масъулият юкланади.

Миллий истиқлол ғояси ўз мазмун-моҳиятига кўра барча миллатларнинг умумий манфаатларини рўёбга чиқаради, юртда барқарорлик муҳитини таъминлайди. Миллий истиқлол ғояси кучли эътиқод манбаи бўлиб, ҳар қандай ёвуз ғояга қарши жавоб бера олади. Буни жамиятимизда яшаётган ҳар бир киши англаб етмоғи зарур. Шундагина биз ўз мақсадларимизга эриша оламиз.

Шу ўринда Ватанимиз тинчлигига ва миллатлараро тотувликка рахна солувчи кучлар ҳам мавжуд эканлигини унутиб қўймаслигимиз жоиз. Чунки ёт мафкуралар ҳам ўз мафаатларини кўзлаб ҳаракат қилади. Уни амалга ошириш учун турли усуллардан, воситалардан фойдаланадилар. Улар турли миллатлар ўртасида низолар уйғотиб, элатлар ўртасига раҳна солишдан манфаат излайдилар. Биз ундай ғоя ва мафкураларнинг юртимизга кириб келишининг олдини олиш, она заминимизда яшаётган турли миллатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликка путур етмаслиги учун зарур барча ишларни, айниқса, тарғибот ишларини кучайтириш ва самарадорлигини янада оширишимиз лозим.

Моҳинур МАМАЖОНОВА,

Иродахон ҚИЛИЧЕВА,

Андижон давлат тиббиёт институти ўқитувчилари.