+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Далварзин - икки минг йиллик тарихга эга

Кўҳна қадамжолар

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси дастурида мавжуд маданий мерос объетлари тарихини ўрганиш, уларни асраб-авайлаш ва келгуси авлодга бус-бутунлигича етказиш партия фаолиятининг асосий йўналишлардан бири деб белгиланган.

Ҳозирда партия марказий Кенгаши ташаббуси билан ҳудудлардаги мавжуд археология, архитектура, санъат ёдгорликлари ҳамда диққатга сазовор жойларни хатловдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилган. Жумладан, партиянинг вилоят Кенгаши, вилоят маданият бошқармаси ҳамда вилоят маданий мерос объектларини  муҳофаза қилиш давлат инспекцияси билан ҳамкорликда вилоятимиздаги қатор объектларни ўрганиб,  хатловдан ўтказмоқда.

Айни кунда Жалақудуқ туманида 18 та маданий мерос объектлари мавжуд. Жумладан,  Ойим шаҳарчаси, Далварзин маҳалласи  ҳудудида Далварзин археологик ёдгорлиги жойлашган бўлиб, майдони 25 гектарни ташкил этади. Ушбу ёдгорлик эрамиздан аввалги 2 мингинчи йилларнинг охирида вужудга келган бўлиб, 3 қисмдан иборат бўлган. 18 гектарли биринчи қисми аҳоли яшаш манзиллари, 5 гектар майдони чорва ҳайвонлари сақланадиган жой, 2 гектар майдони мудофаа деворларидан иборат бўлган.  Деворининг эни 4-6 метр, баландлиги 2,5-3 метр бўлган, деб тахмин қилинади. Далварзинтепада аҳоли қадимда асосан кулолчилик, тўқимачилик, заргарлик ва деҳқончилик билан шуғулланишган.

Далварзин тепалиги россиялик олим Ю.А.Заднепровский бошчилигида археологлар томонидан 1956-1974 йиллар давомида ўрганилиб, қазиш ишлари амалга оширилган. Ўрганиш давомида 500 тонна дон махсулотлари сиғадиган омбор, катта қозон ва турли кулолчилик, заргарлик буюмлари топилган. Ўтказилган илмий-тадқиқот ишлари, қазишмалар натижасида топилган ибтидоий жамоа давридан то уйғониш давригача бўлган даврга оид  юзлаб уй-рўзғор буюмлари ҳамда меҳнат қуролларининг бир қисми ҳозирда Санкт-Петербургдаги "Эрмитаж" музейида,  яна бир қисми эса маҳалла ўрамидаги 32-умумтаълим мактаби музейида сақланмоқда.

Археолог олимлар Далварзинтепадан ҳатто, бундан 4-5 минг йил илгари яшаган инсоният тарихини ўрганиш учун қимматли бўлган материаллар топишган. Археологларнинг хулосаларига кўра, Далварзин каби  ёдгорликлар  Марказий Осиёда камдан-кам учрайди. Ўзининг катталиги, мустаҳкамлиги билан бошқа ёдгорликлардан ажралиб турган ҳамда бронза асрида Фарғона водийсининг асосий маркази ҳисобланган.

Илмий манбаларда Далварзинтепа ҳақида аниқ маълумотлар бўлмаса-да, бу ерда қадимдан одамлар яшаган. "Далварзин" атамаси қўрғон маъносини англатади.

Келгусида мазкур археологик ёдгорликни ўрганиш, қазиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

 

Малоҳат САЛИБОЕВА,

 

"Миллий тикланиш" демократик партияси Жалақудуқ туман Кенгаши  етакчи мутахассиси.