+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2017
    КИТОБХОНЛИК ТАРFИБОТИГА БАFИШЛАНДИ
    (49-сон) қарор ва ижро Андижон давлат тиббиёт институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил август ойида мамлакатимиз ижодкор зиёлилари билан учрашувидаги "Адабиёт ва санъат,…
  • 30 Нояб 2017
    ИҚТИДОР СОІИБАЛАРИ САРАЛАНДИ
    (49-сон) Иқтидорли қизлар танлови Андижон шаҳридаги вилоят қўғирчоқ театрида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар саралаш танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Тадбир очилишида сўз олган вилоят…
  • 08 Янв 2018
    Конституция -бахтимиз қомуси
    (49-сон) Олтинкўл туманидаги 28- давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан "Конституция - бахтимиз қомуси" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


Йўқолиб бораётган халқлар, маданиятлар...

(48-сон)

Ўқинг, қизиқ!

Ер юзи аҳолиси тез кўпайиб бормоқда. Бугунги кунда сайёрамизда яшаётган аҳоли сони қарийб 7 миллиард кишидан ошиб кетди. Шундай бўлса-да, дунёда бутунлай йўқолиб кетиш арафасида турган миллат ва элатлар ҳам йўқ эмас. Мухтасар айтганда, улар глобаллашув жараёнининг қурбонига айланмоқда, уларнинг маданияти, турмуш тарзи ҳам йўқолиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, айни кунда ер юзида 370 миллион нафарга яқин туб халқ вакиллари истиқомат қилади. Бу ер юзи аҳолисининг 5 фоизини ташкил этади. Сайёрамизда 6 мингга яқин халқ бўлиб, тадқиқотларга кўра, уларнинг сони йилдан йилга камайиб, тили, маданияти ҳам барҳам топмоқда. Жаҳон жамоатчилиги бундай ҳолатга оддий, табиий ҳодиса сифатида қарамоқда. Бироқ айрим мамлакатларда маданиятлар йўқолиб бориши фожеа сифатида қабул қилиниб, унинг олдини олиш бўйича муайян чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Йўқолиб кетиш хавфи арафасида бўлган элатларнинг урф-одат ва анъаналарини асраб қолиш мақсадида қатор тадбирлар ўтказиб келинади. Масалан,   Бразилияда ана шундай миллат ва элатлар вакилларининг халқаро спорт мусобақалари ўтказилади. Мусобақаларда нафақат Бразилия, балки АҚШ, Канада, Мексика, Янги Зеландия, Россия, Мўғулистон, Парагвай, Гватемала сингари 20 дан ортиқ давлатлардан спортчилар иштирок этади. Улар мусобақаларда иштирок этиш билан бирга, ўз элатлари маданияти ва анъаналарини кенг тарғиб этишга ҳаракат қиладилар.

Қуйида йўқолиб кетиш арафасида бўлган дунёдаги айрим халқ, миллат ва элатлар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз:

Самбуру халқи Кения ҳудудларида истиқомат қилади. Аҳолиси сони 160 минг кишидан ошмайди.

Хули. Индонезия ва Папуа - Янги Гвинеяда яшайдиган миллат. Аҳолиси 150 мингга яқин кишидан иборат.

 Бушменлар. Ангола, Ботсвана, Замбия, Зимбабве, Намибия, Жанубий Африка Республикаси ҳудудларида истиқомат қилади. Уларнинг умумий сони 100 минг нафар кишидан иборат.

 Ладакхи. Ҳиндистон ҳудудларида истиқомат қиладиган бу халқ сони 57 минг кишидан иборат.

 Ваорани. Эквадор шарқида яшайдиган ушбу халқ вакиллари умумий сони 4 минг нафарга яқин.

 Кокопа. Атиги 300 кишидан иборат бу халқ Мексика ва АҚШнинг Аризона штатида яшайди.

 Цаатанлар. Жами 280 кишидан иборат бу халқ вакиллари Мўғулистон ҳудудида яшайди.

 Танзанияда яшовчи масаи  қабиласи вакиллари ҳам атиги бир неча юз кишини ташкил этади.

 Эфиопиядаги мурси қабиласи асосан чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланади. Айни пайтда Омо дарёси соҳилларида истиқомат қилувчи бу халқ вакиллари сайёҳлар билан суратга тушиш орқали ўз маданияти ва анъаналарини тарғиб этишга ҳаракат қилмоқда.

Непалда лоба деб аталувчи элат бор. 1991 йилга қадар улар яшайдиган Ло қироллиги ёки Юқори Мустанг ўлкасига сайёҳларнинг транспорт воситаларида бориши таъқиқланган. Эндиликда бу халқ турмуш тарзи билан яқиндан танишмоқчи бўлганлар 2-3 кун юриб, Кали-Гандаки соҳилидаги лобалар яшайдиган қишлоққа фақат пиёда етиб олишлари лозим бўлади.

 

Муборак ТОИРОВА тайёрлади.