+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

FAST-FOOD КЎЗ НУРИНИ ХИРАЛАШТИРАДИ

Шифокор минбари

Fast-food ва бошқа тезпишар таомларнинг соғлиққа зарар экани маълум, бироқ айнан кўзга қандай таъсири борлиги кўпчиликни қизиқтириши табиий.

Бу масалада Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника кўз шифокори Барнохон Абдухолиқованинг фикр-мулоҳазалари билан танишамиз.

- Маълумки, жигар танамизда фильтр вазифасини бажаради. Агар сифатсиз таомларни мунтазам истеъмол қилаверсак, жигар фаолияти бузилади.

Сунъий ва сифатсиз овқатлар - фаст-фуд, гамбургер, лаваш, хотдог каби тезпишар егуликлар, шунингдек, кофе, кока-кола, фанта ва бошқа сунъий ичимликлар истеъмол қилганимизда жигарнинг кичик ҳужайралари зарарланади. Яъни қотиб қолади. Шунга ўзи қийналиб қолган жигар инсон организмидаги барча қонни тозалашга улгурмайди. Ваҳоланки, унинг вазифаси қонни тозалаб, ундаги зарарли ва кераксиз микробларни ўзида олиб қолиш. Шунингдек, кўзнинг тўр пардаси учун зарур бўлган А витаминини ишлаб чиқаришдан иборат.

Иқлимдаги салбий ўзгаришлар, атроф-муҳитнинг ифлосланиб ҳамда озиқ-овқатлар таркибида турли химикатлар миқдори ортиб бораётгани сабабли бугунги кунда жуда кўп инсонлар иммунитети паст ва тез шамоллашга мойил бўлиб қолган. Бунга асосий сабаб, жигар ҳужайралари танамиздаги зарарли микробларни тўлиқ ўлдира олмаяпти. Агарда жигаримиз тоза ва соғлом бўлса, ҳаво   орқали ва озиқ-овқат билан кирган заҳарни тозалай олади.

Жигарни соғлом бўлиши учун нима қилишимиз керак? Энг аввало, овқатни хотиржам, тинч ҳолатда истеъмол қилиш керак. Овқат пайтида ортиқча гаплашмаслик, турли сериаллар кўриш керак эмас, асосий эътиборимизни башқа нарсаларга қаратмаслигимиз лозим. Овқатдан 10-15 дақиқа олдин илиқ сув ичиб, ошқозонни таомга тайёрлаш керак. Сабаби, кейинги вақтда аксарият инсонлар қуюқ овқатларни ёқтирмоқда. Бироқ, биз сув ичмасак, ошқозонга тушган овқат парчаланмайди.

Оддий тушунтирсак, уй бекалари яхши билади, хамир тайёрлаш учун керакли миқдорда сув қўшиш керак. Йўқса, ун бирикмайди ва хамир пайдо бўлмайди. Шунга ўхшаб, етарли масса бўлмагандан кейин, ошқозон ҳам вазифасини чала бажаради. Овқатланиш вақтида асабий ҳолатда бўлсак, ўт керакли суюқликни етказиб бермайди. Камига кока-кола билан ичсак, унда тезроқ ҳазм бўлиши кутилган овқат чала парчаланиб, ичакда ачийди. Чала парчаланган овқатдан ҳам газ кўп ажралади. Шу тариқа таом танамиз учун озуқага эмас, заҳарга айланади.

Ўйлаб кўринг, танада заҳарланган қон оқиб турса, кўз ҳам, мия ҳам шундан озиқланади. Шунда сифатсиз озуқадан "баҳраманд" бўлган мия томирлари таранглашади. Мия ҳам шундай реакция беради ва кўзнинг кўриш қобилиятига салбий таъсир қилади.

 

 

Минурахон БОЗОРОВА ёзиб олди.