+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Май 2018

Араз ва гина гуноҳдир

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Инсон ҳаёт экан хато қилади, айб-нуқсонга йўл қўяди. Шу боис ҳамиша одамлар орасида турли келишмовчиликлар, фикрлар қарама-қаршилиги бўлиши табиий ҳол. Лекин икки кишининг гапи бир-бирига тўғри келмай, ҳатто уларнинг зиддият даражасига бориши дуруст эмас. Айниқса, жаҳл келганда нафснинг қўли баланд келиб, киши ғазаб устида ножўя сўз айтиб қўйиб, кейин бир умр афсус-надомат чекиб юриши мумкин.

Ана шундай вазиятларда киши оғир-вазмин бўлиши, мулоҳаза билан иш юритиши, муроса қилиши энг тўғри йўлдир. Бир гапдан қолиш ўрнига киши қайсарлик, мулоҳазасизлик,  муттаҳамлик йўлини тутса, турли кўнгилсизликлар гирдобига тушиб, одамларнинг назаридан қолиши мумкин. Бу яратганга ҳам хуш келмайдиган ҳолатдир.

Яна ҳар бир банда яхши билиши керакки, инсоният тарихида шу пайтгача ҳали ҳеч ким уришиб, жанжаллашиб яхшиликка, савобга эришмаган. Аксинча, муросасизлик, ўзбилармонлик, димоғдорлик, биродарлар орасида араз-гинани юзага келтирган.  Араз-гина кишининг обрўсини туширади ва гуноҳга етаклайди.

Анас ибн Молик (р.а.) Жаноб Расулуллоҳ (с.а.в.)дан қуйидаги ҳадисни ривоят қилган: "Бир-бирларингиз билан аччиқлашманг, ҳасад қилманг, тeскари қараб кeтманг. Эй, Аллоҳ таолонинг бандалари! Бир-бирларингиз билан ака-ука бўлинглар. Ҳeч бир мусулмон киши ўз биродаридан уч кeчадан ортиқ аразлаб юриши жоиз эмасдир".

Ушбу ҳадисдан аён бўладики, шариатда уч кундан ортиқ араз, гина қилиш мумкин эмас. Афсуски, айрим кишилар, айниқса, мерос масаласида бир оиланинг фарзандлари бўла туриб, бир-бирлари билан низолашиб, йиллар давомида аразлашиб юрадилар. Ҳолбуки, Ҳазрати Набий (с.а.в.): "Киши ўз биродари билан бир йилгача сўзлашмай юрса, гўё унинг қонини тўккандeк бўлади", деганлар.

Динимизда аразлашган кимсалар токи ярашиб олмагунларича уларнинг гуноҳлари  кечирилмайди. Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади - Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ҳар душанба, пайшанба кунлари жаннатнинг дарвозалари очилади ва Аллоҳ таолога ширк кeлтирган кишилардан бўлак ҳамманинг гуноҳи мағфират қилинади, лeкин ораларида қаттиқ адовати бўлган икки киши ярашиб олмагунча уларнинг гуноҳларини ўчириш тўхтатиб турилади", дедилар.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) муборак ҳадисларидан бирида шундай марҳамат этадилар: "Мусулмон киши биродари билан уч кундан кўп аразлашиши ҳалол эмас. Ким уч кундан кўп аразлашиб вафот этса, дўзахга киради" (Абу Ҳурайра (р.а.)дан  Имом Бухорий ва Муслим шартларига биноан ривоят қилганлар).

Демак, араз-гина, адоват  ёмон иллатлардан, қолаверса, банданинг гуноҳи авф этилишини тўсар экан. Бундан ҳар бир мўмин киши хулоса чиқариб олиши лозим. Яъни одам ўзини идора қила билиши, ҳаётида билиб-билмай қилган гуноҳларини ювиш учун ҳам биродарини кечириши, кимлар биландир ораларида адоват, гина-қудурат бўлса, ундан албатта, воз кечиши керак.

Зеро, бу борада Абу Аюб (р.а.)дан шундай ривоят келтирилади: "Ҳeч бир киши ўз биродаридан уч кундан ортиқ аразлаб юрмоғи ҳалол эмас. Иккаласи тўқнашиб қолса бири у ёққа, иккинчиси бу ёққа юз ўгириб кeтмасин. Уларнинг яхшироғи аввал салом бeрганидир".

Аллоҳ улуғ Рамазон кунларида қалбларимизни ҳидоят нурлари билан мунаввар айласин, аразу гиналарни унутадиган мўмин бандалари қаторида бўлишлигимизни насиб этсин.

  

Хайрулло СУЛАЙМОНОВ,

 

Андижон шаҳридаги "Пистамозор" жоме масжиди имоми.

Прочитано 2582 раз Последнее изменение 30 Июль 2018
Шу рубрикадаги бошка янгиликлар: « ГЎЗАЛ ФАЗИЛАТ Минг ойдан яхшироқ кеча »