+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

31 Июль 2021

Сабрлиларга Аллоҳнинг ажру савоблари бор

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ҳидоят нури

     Ҳар қандай иш, ҳар қандай воқеа-ҳодисада бир ҳикмат бор. Бугун бутун дунёга, инсониятга хавф солаётган коронавирус балосининг тарқалишида ҳам ўзига хос ҳикмат бор, албатта. Айни кунда илм-фан, тараққиёт қанчалик ривожланган бўлмасин, кўзга кўринмас вирус балоси олдида одамзод ожиз қолмоқда. Ушбу хасталик минглаб инсонларни ҳаётдан олиб кетмоқда. Албатта, бу Яратган томонидан бизларга берилган бир синов, имтиҳондир. 

Аллоҳ таоло бандаларини уларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган мусибат ва фалокатлар билан синаб, сабрли бўлишга чақиради.

Яқин кишиларнинг ўлими, молу мулкнинг ҳалокатга учраши, беморлик етиши, турли офату балолар ёғилиши билан келадиган мусибат ва фалокатларга сабр қилиш сабрнинг олий мақомларидандир.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: "Қуръондаги сабр уч турлидир: Аллоҳ таолонинг фарзларига сабр қилиш. Бундай бандаларга Аллоҳ юз даража ажр беради.

Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларга сабр қилганларга олти юз даража ажр берилади. Мусибатга биринчи зарба пайтида сабр қилганларга эса тўққиз юз даража ажр берилади", деганлар.

Қуръони каримнинг  "Бақара" сурасида: "Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер. Улар мусибат етганда: "Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз", дерлар. Ана ўшаларга Роббиларидан саловатлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир",  (155-157 - оятлар) дейилган.

Азизлар, бугунги синов кунларида сабрли бўлиб, касалликнинг юқиши,   тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган тартибларга қатъий амал қилайлик, имкон қадар жамоат жойларига чиқмайлик. Иш юзасидан чиқишимизга тўғри келса, албатта ниқоб тақайлик. Ўзимизни, яқинларимизнинг вирус балосидан асрайлик.

Мана шундай синовли кунларда    сабрли, итоатли бўлиб, белгиланган тартибларга амал қилиб, Аллоҳнинг суйган бандалари қаторида бўлишлик барчамизга насиб этсин. Яратган касаллик балосини бошимиздан кўтарсин.

Хайрулло СУЛАЙМОНОВ,

Андижон шаҳридаги "Пистамазор" жомеъ масжиди имоми.

Прочитано 947 раз
Шу рубрикадаги бошка янгиликлар: « Закот - исломнинг кўприги МУСТАҚИЛЛИК НЕЪМАТИ »