Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Андижон давлат чет тиллари институти Ахборот-ресурс маркази фондини бойитиш, профессор-ўқитувчи ҳамда талаба ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш, тафаккур ва маънавиятини янада бойитиш мақсадида Ахборот-ресурс маркази томонидан қатор эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, институтимизда май ойида бўлиб ўтган "Китоб мутолааси ойлиги" доирасида "Қадрдон олийгоҳимга китобсовға қиламан" акцияси ўтказилди. Акция доирасидаинститутнинг инглиз тили ва адабиёти йўналиши2-босқич магистри Абдулло Рўзиев кутубхонамизга Абдулла Қодирийнинг инглиз тилида чоп этилган"Ўтган кунлар" ("Bygone days") романини совға қилди.
Ушбу китобни америкалик олим, АҚШ ҳарбий-денгиз академияси Минтақавий тадқиқотлар марказининг собиқ директори, лингвист, адабиётшунос ва таржимон Марк Эдвард Риз инглиз тилига таржима қилган. Олим таржима устида 15 йилдан ортиқ вақт ишлаган.
Абдулла Қодирийнинг "Ўтган кунлар" романини инглиз тилига таржима қилганлиги учун Марк Эдвард Риз юртимизнинг юксак нишонларидан бири -"Дўстлик" ордени билан тақдирланган.
Инглиз тилида нашр этилган ушбу китоб магистр Абдулло Рўзиев томонидан 28 нусхадаинститутимиз Ахборот-ресурс марказига совға қилинганлиги биз учун қувончли воқеа бўлди. Энди талабаларимиз ушбу тарихий романни инглиз тилида ўқиш имконига эга бўладилар.
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳозирда олим ва таржимон Марк Эдвард Риз Ўткир Ҳошимовнинг "Дунёнинг ишлари" қиссасини инглиз тилига таржима қилиш устида иш олиб бормоқда. Насиб этса, келгусида талабаларимиз "Дунёнинг ишлари" асарини ҳам инглиз тилида ўқишга муяссар бўладилар.
- Узоқ вақт одамлар орасида бўлганим, жойларда муаммоларни ҳал қилишга эътибор қаратганим, катта-кичик билан бўлиб ўтган мулоқотлар, учрашувлар, баъзан мақтов, баъзан таъна-дашномлар эшитишга тўғри келган вақтлар мени янада тоблади, элни қандай рози қилиш кераклиги борасида тажриба орттирдим. Ҳеч қачон одамларга қўлимдан келмайдиган ишга ваъда бермасдим, кўпларнинг дуосини олардим. Чекка ҳудудда бўлиб ўтган бир йиғинда кексалардан бири маърузамдан сўнг, "Сени тарбиялаган ота-онангга раҳмат", деди. Севинганимдан кўзларимга ёш келди. Чеккан заҳматларим, югуриб-елиб одамлар корига яраганим, кимнингдир кўнглини олиб, қайсидир ишни уддалаганларимнинг ... барча-барчаси учун шу бир оғиз гап менга катта мукофотдай туюлди.
Қўрғонтепа туманида ҳоким ўринбосари вазифасида узоқ йиллар фаолият олиб борган Ферузахон Абдуллаева дил тубидаги гапларини шундай ифодалайди. Ферузахон 1963 йилнинг 10 сентябрида Қўрғонтепанинг "Нурли Ёғду" маҳалласида туғилди. Туман халқ таълими бўлимига қарашли 3-ўрта мактабни олтин медалга битириб, Қўқон педагогика институтининг педагогика-психология йўналишида таҳсил олди.
Ферузахон Қўрғонтепадаги 3-ўрта мактабда ўқитувчи бўлиб ишга жойлашди. Ундаги ташкилотчилик, қатъиятлилик, ишбилармонлик қобилиятини сезган раҳбарларнинг тавсияси билан туман ҳокимлигига ишга ўтди. Шу вақтнинг ўзида у кечки ёшлар мактабида ўқиётган ёшларга педагогика ва психологиядан дарс бера бошлаганди. Сал ўтмай, туман ҳокими ўринбосари вазифасига тайинланди. Туман маҳаллалари, Қорасув шаҳар ҳудудларида тадбирлару учрашувларда унинг янада фаол ҳаракатлари яққол сезиларди.
Маҳаллалардаги оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг муаммоларини бартараф этиш ишларига бош-қош бўлди. Ўз вазифаси, касб масъулиятини ҳис этиб, ишни талаб даражасида бажариб ўрганган Ферузахон хотин-қизлар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, оилалардаги турли муаммоларни ҳал қилишга кўпроқ эътибор қаратди.
Тўғри, Ферузахон баъзан ёшлигига бориб, қизиққонлик қилган вақтлари ҳам бўлди, шу вақтда устозларининг сабоқлари ёдига тушар, улардан кези келганда фойдаланарди. Икки опаси - Ёқутхон, Роҳатхон сингилларига ўз ҳаётий тажрибалари билан сабоқ берган бўлсалар, туман ижтимоий таъминот бўлими ходимаси Марҳабо Тожибоева, биофабрика директори Баракатхон Тожибоева муаммоли вазиятларда маслаҳатлар, йўл-йўриқлар кўрсатганлар.
Ферузахон байрам тадбирларида чекка ҳудудлардан ташриф буюрган, қора меҳнатдан қўллари қадоқ, юзлари саратон офтобидан қорайган қишлоқ аёлларига кўпроқ аҳамият берарди. Уларнинг кўнглини олишга, далдалар беришга , яшашдан завқланишга чорлар, шўх мусиқаларга бирга рақсга тушишга таклиф қилар, хуллас, аёллар тадбирдан кўнгиллари тоғдек кўтарилиб тарқалишига ҳаракат қиларди.
Қўрғонтепа тумани қўшни Қирғизистон билан чегарадош, туманда талайгина қирғиз миллати вакиллари истиқомат қилади, дарслар қирғиз тилида олиб бориладиган мактаблар бор. Шу муносабат билан туманда "Дўстлик" фестивали ўтказиладиган бўлди. Тумандаги қирғиз мактаби директори билан бирга Ферузахон фестиваль ташкилотчилари қилиб тайинландилар. Ҳар икки миллатнинг ўзига хос анъаналарини ифодаловчи рамзий кўринишлар билан фестиваль ўтказиладиган майдон безатилди. Тадбир давомида икки тилда янграган қўшиқ, шеър ва рақслар барчага байрамона кайфият улашди, икки миллат орасидаги қон-қариндошлик ришталарининг мустаҳкамланишига яна бир сабаб бўлди, кўпларнинг назарида. Фестивалда иштирок этган туман, вилоят раҳбарлари ташкилотчиларнинг маҳорати, байрамни юқори савияда ўтказишга қўшган ҳиссаси учун Ферузахон ва унинг ҳамкорларига миннатдорчилик билдирдилар.
Унинг меҳнатлари муносиб эътибор топди. Йиллар давомидаги самарали фаолияти ўлароқ, у "Меҳнат шуҳрати" ордени, Мустақилликнинг турли йилларга оид, "Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги", "Меҳр-саховат" кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
Онаси, қўли гул чевар Ойимсахон ая қизи Ферузахонни девор-дармиён қўшнисига келин қилиб берган. Турмуш ўртоғи - Ҳабибуллоҳ билан бахтли оила қурганлар. Икки ўғил, бир қизни тарбиялаб, вояга етказдилар. Сардорбек - ўқитувчи, Шоҳрухбек - фермер, Дилафрўз - ҳамширалик касбини эгаллаганлар. Ҳабибуллоҳ ака автоҳалокат туфайли ҳаётдан эрта кетди. Бу оғир жудолик пайтида Ферузахонга фарзандлари, набиралари юпанч бўлди. Вақт кўп нарсага даво. Нафақа ёшига етган Ферузахонга маҳалла ишига кўмаклашиш, фаоллар билан тадбирларда иштирок этиш куч-қувват, далда бўларди. Бугун Ферузахон нафақада. Шундай бўлса-да, айни чоғда "Оқила аёллар" ҳаракатининг етакчиларидан бири сифатида турли тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда. Маҳалла мутасаддилари билан бирга ёшлар иштирокидаги турли учрашувларда қатнашмоқда. Энди ўзи ҳам бир вақтдагидек, шаддод, шижоатли, истеъдодли ёшларни эшитганда, улар билан суҳбатлашганда улардаги фаолликни кўриб, "Тарбия берган ота-онангизга раҳмат", деб қўяди.
Умида ЭГАМБЕРДИЕВА,
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.
Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Ислоҳотлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони" лойиҳаси доирасида чоп этилди.
Кейинги йилларда юртимизда "Инсон қадрини улуғлаш" ғояси давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган барча ислоҳотлар энг аввало, одамларнинг оғирини енгил қилишга,ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлашга қаратилмоқда.
Бу борада, айниқса, хотин-қизларга, жисмоний имконияти чекланган опа-сингилларимизга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, турмуш шароитларини яхшилаши, самарали иш олиб боришлари учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар ҳақида жуда кўп гапириш мумкин. Вилоятимизда ҳам ана имкониятлардан унумли фойдаланиб, эртанги кунга умид билан боқиб, турли соҳа ва йўналишларда ўз иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқараётган, оилада, жамиятда ўз ўрнини топаётган опа-сингилларимиз талайгина. Ана шулардан бири Пахтаобод тумани Тақачи маҳалласида яшовчи София Холмирзаевадир.
София Холмирзаева ногирон бўлишига қарамай, ўз олдига улкан мақсадларни қўйди. Бир неча йил аввал у тўқувчиликни, гул ясаш ҳунарини ўрганишга киришди. Устози кўмагида касбнинг ўзига хос ва нозик жиҳатларини қунт билан ўрганди, унга онаси, оила аъзолари яқиндан ёрдам берди. Интернет орқали тўқувчиликка, қўлда гул, турли кўринишдаги сувенирбоп маҳсулотлар тайёрлашга оид янгиликларни ўрганиб борди. Бир неча йил ўтиб, моҳир тўқувчи бўлиб танилди. Ўша пайтда унга туман хотин-қизлар қўмитаси яқиндан ёрдам берди. Кредит олиб, хонадонида сунъий гул ва сувенирлар ясаш йўналишида ўз тадбиркорлигини бошлади.
Йиллар ўтиб, у ўзи тайёрлаган буюмлар, ранг-баранг гуллар билан туман, вилоят миқёсидаги турли танловларда иштирок этиб, совриндорлар қаторидан ўрин олди. У тайёрлаган маҳсулотларни сотиб олувчи харидорлар ҳам кўпайди. Бугун у ана шу иши ортидан яхшигина даромад топмоқда.
- Қай танловга бормай ёки кўргазмаларда қатнашмай якунда маҳсулотларим бир дона ҳам қолмай сотилиб кетади, - дейди ёш тадбиркор София Холмирзаева. - Бу менга илҳом, куч ва шижоат беради. Халқимизнинг қўл меҳнатидан қанчалик баҳра олаётганини кўриб, янада кўпроқ изланиб, чиройли гуллар тўқигим келаверади.
Айни пайтда у ўз ишининг устаси сифатида самарали фаолият юритмоқда, туман маҳаллаларидаги ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёш қизларга ҳунар ўргатмоқда. Қолаверса, интернет орқали канал очиб, қизиқувчиларга онлайн тарзда сабоқ бермоқда.
Очиғи, унинг қўлда тўқиган буюмлари, ранг баранг гуллар кишига завқ беради, ҳавасини келтиради. Келажак режалари ҳақида гапирар экан улкан мақсад йўлида ҳаракат қилаётгани, бу мақсадлари йўлида берилаётган имкониятлар унга куч бераётганини айтди.
- Мақсадларим катта, ҳунаримни ривожлантирсам, одамларга, эл-юртга кўпроқ фойдам тегса, дейман. - дейди биз билан суҳбатда София Холмирзаева. - Қолаверса, янада кўпроқшогирдлар тайёрлаш, маҳсулотимни нафақат ички бозорда, балки қўшни давлатларда ҳам сотишга эришиш учун ҳаракат қиламан. Бундан ташқари, туман марказида ўз дўконимни очишни ҳам ният қилганман. Насиб этса, ана шу мақсад ва ниятларимга эришиш учун астойдил ҳаракат қиламан.
Ишонамизки, ёш тадбиркор, "Синовли дунё синовларига бўйин эгмай, мақсадларига албатта эришади. Чунки унда шижоат, эртанги кунга умид бор. Энг муҳими, унива у каби инсонларни қўллаб тургувчи бағрикенг халқимиз, инсон қадрини улуғлаш сиёсатини олиб бораётган Президентимиз унга ҳамиша мададкор бўлади.
Машҳура БОТИРОВА,
Ўзбекистон Миллий университети талабаси.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.
Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Ислоҳотлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони"лойиҳаси доирасида чоп этилди.
Ҳаётимизда содир бўлаётган баъзи воқеа-ҳодисаларни кўриб, айрим кишиларда инсонийлик, меҳр-оқибат туйғулари йўқолиб бораётганлигидан таажжубланамиз, ташвишга тушамиз. Ўз отасига, яқинларига ғамхўрлик қилиш ҳар бир инсон учун ҳам қарз, ҳам фарз бўлса-да, ана шу бурчни унутиб қўяётган юртдошларимизнинг борлиги минг афсуски, на миллатимизнинг, на динимизнинг бирор бир мезонига тўғри келмайди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувоҳидовага Хўжаобод туманида яшаган 75 ёшли отахон "Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ихтисослашган интернат уйига жойлашишига кўмаклашишни сўраб, мурожаат қилди.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, аслида отахон 2013 йилдан буён "Саховат уйи"да яшаб келган. Орадан тўққиз йил ўтиб, мурожаатчининг ўғли отасини ўз хонадонига олиб кетади. Лекин орадан уч ой ўтиб, яъни 2023 йилнинг январь ойида ўғил отасини Булоқбоши туманида яшовчи қариндошининг уйига олиб бориб қўяди.
Кекса отахон ўз аризасида бетоблиги, ўзидан катта ёшдаги опаси 1- гуруҳ ногирони бўлган қизи билан ёлғиз яшашлари, унга қарайдиган киши йўқлиги, яшашга зарур шароитлар мавжуд эмаслиги учун "Саховат" интернат уйига қайта жойлаштирилишини сўраб, тегишли ташкилотларга мурожаат қилгани, лекин, ижобий жавоб олмаганлигини маълум қилган.
Отахоннинг мурожаати Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Г. Абдувоҳидова томонидан назоратга олиниб, Андижон вилояти Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармасига мурожаат қилинди. Отахоннинг саломатлиги, вақтинча турган хонадондаги шароитлар ўрганилди. Ўрганишлардан сўнг мурожаатчи "Саховат" интернат уйига қабул қилиниб, тўлиқ давлат таъминотига олинди.
Азиз юртдошлар. Ота-онамиз ҳаёт экан, улар ким бўлишидан қатъи назар, уларнинг борида, ҳаётлигида эъзозлашни унутмайлик.
Муҳаммадрасул МАМАТҚУЛОВ,
жамоатчи мухбир.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.
Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Ислоҳотлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони"лойиҳаси доирасида чоп этилди.
САНОАТ ЯРМАРКАСИ: ТАРМОҚЛАРАРО ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНАДИ
Андижон шаҳридаги Олимпия ва параолимпия спорт турларига тайёрлаш марказида тармоқлараро ҳудудий саноат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Респyбликаси Президентининг 2023 йил 27 февралдаги "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида"ги фармони ҳамда 2019 йил 2 майдаги "Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган саноат ярмаркасида юртимизда автомобилсозлик, электротехника, тўқимачилик, чарм-пойабзал, мебелсозлик, фармацевтика, кимё саноати, қурилиш материаллари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган 257 та ҳудудий саноат корхонаси ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.
Ярмаркада Андижон вилоятидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маҳсулотларига қизиқиш катта бўлди.
Ярмарка доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ахборот хизмати томонидан "Makro Farm Andijon" ҳамда "Zamin Bio Health" масъулияти чекланган жамиятлари корхоналари ҳамда "Andijon Fharma Park" илмий ва синов лабораториясига пресс-тур ташкил этилди.
Ярмаркада Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилоятидан келган ҳунарманд ва тадбиркорлар ҳам ўз маҳсулотлари билан иштирок этдилар.
Она табиат, экология, атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш глобал муаммолардан бирига айланган бугунги кунда табиатни асраб-авайлаш, экологик мусаффоликни таъминлаш, сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида мамлакатимизда ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ана шу йўналишдаги ишларни амалга оширишда дастуриламал бўлмоқда.
-Мазкур ҳужжатда табиатни муҳофаза қилиш, жумладан, атмосфера ҳавоси, ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда давлат экологик назоратини юритишга оид жуда кўп вазифалар белгиланган, - дейди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш иқлим ўзгариши вазирлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Азизбек Акбаров. - Айниқса, "яшил" ўсиш тамойилларини жорий этиш, атроф-муҳитга зарарли ташланмаларни қисқартириш ҳамда инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирини камайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Айни пайтда вилоятимизда қарор доирасида белгиланган ишларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, зарур ишлар олиб борилмоқда
Жумладан, қарорнинг 15- бўлимида вилоят ҳокимлиги, ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда волонтёрларни жалб этган ҳолда июль ойи давомида ҳудудларда дарахтларнинг илдиз тизимларини бетон ва асфальт қопламаларидан, уларни турли чироқ мосламаларидан, реклама баннери ва шитларидан бўшатишга қаратилган "Дарахтга нафас беринг" оммавий тадбирларини ўтказиш белгиланган.
Ана шундан келиб чиқиб, Андижон вилояти прокуратураси ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси,Олтинкўл тумани ҳокимлигиҳамкорлигида ўтказилган оммавий тадбирда туман ҳудудидаги 30 донадан ортиқ дарахтнинг илдиз тизимлари бетон ва асфалть қопламаларидан, уларнинг юқори қисмлари эса турли чироқ ва ёриткичлардан, реклама баннери ҳамда шитларидан тозаланди.
"Дарахтга нафас беринг" деб номланган бу каби оммавий тадбирларвилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.
Лочинбек Исомуддинов,
вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи.
Марҳамат туманида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмида “Спорт – соғлик гарови” шиори остида қизиқарли тадбир бўлиб ўтди.
Ҳарбий қисмларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, спортга бўлган қизиқишларини оширишда таниқли спортчилар, чемпионлар билан бўладиган мулоқот ва учрашувлар муҳим роль ўйнайди.
Спортнинг таэквондо тури бўйича Ўзбекистон ва Осиё чемпиони, параолимпиада ўйинлари иштирокчиси Заринабону Мадраҳимова иштирокидаги давра суҳбатида чемпион қиз ҳарбий хизматчиларга ўзининг спортда, ҳаётда эришган улкан ютуқлари, қизиқиш ва мақсадлари ҳақида сўзлаб берди. Айниқса, халқаро мусобақалардаги баҳсларда она Ватанга муҳаббати, юрт ишончи унга ҳамиша далда, руҳий мадад бўлганлигини алоҳида таъкидлади.
Бундай учрашувлар ёш ҳарбийларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда мардлик, жасурлик, метин ирода хислатларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ҳам, ҳарбий қисмда бу каби тадбирларни тез-тез ўтказиб туришни режалаштирганмиз.
Тадбирда З. Мадраҳимова спортдаги ютуқлари юзасидан ҳарбийларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
Ёши 25 гача бўлган самимий ва содда, пазанда ҳамда озода қиз билан оила қурмоқчи.
№ 15. Ёши 26 да. Уйланмаган. Андижон шаҳрида яшайди. Рус, инглиз, ўзбек тилларини билади. Олий маълумотли. Шахсий савдо сотиқ дўкони ва шахсий икки хонали уйи бор. Ота-онаси йўқ (онаси вафот этган). Биргина опаси бор, турмушга чиқиб кетган. Бўйи 1.64. Вазни 60 кг.
Кўриниши истарали. Характери: оилапарвар, самимий, покиза, тартибли, замонавий. Бўлажак келиндан ҳеч нарса талаб қилинмайди, оила ва рўзғор учун зарур бўлган барча нарсалар тайёр олиб қўйилган.
Ёши 23 гача бўлган самимий ва содда, пазанда ҳамда озода қиз билан оила қурмоқчи.
№ 16. Ёши 26 да. Уйланмаган. Андижон шаҳрида (ҳовлида онаси билан) яшайди. Маълумоти ўрта махсус. Бўйи 1.85. Вазни 80 кг.
Кўриниши чиройли, келишган, дид билан кийинади, замонавий. Шахсий "Кобальт" автомашинаси бор. Характери: Киришимли, хушмуомала, очиқкўнгил, покиза. Ресторанда ошпаз.
Ёши 23 гача бўлган самимий, пазанда, чиройли (уй ҳамшираси бўлса яна яхши),озода қиз билан оила қурмоқчи.
№ 17. Ёши 65 да. Аёли вафот этган. икки фарзанди бор, уйли-жойли. Андижон шаҳрида ҳовлида яшайди. Нафақада. Шахсий автомашинаси бор. Бўйи 1.65. Вазни 80 кг.
Ёши 60 гача бўлган аёл билан оила қурмоқчи. Фарзандлари бўлса қабул қилади, алохида уй-жой қилиб бериши мумкин.
АЁЛЛАР:
№ 18. Ёши 40 да. Бўйи 1.64. Вазни 70 кг. Андижон шаҳрида яшайди. Хусусий фирмада ишчи. Турмуш ўртоғи вафот қилган. Икки нафар фарзанди бор (уйли-жойли).
Ёши 50гача бўлган, давлат ишида хизмат қиладиган эркак билан турмуш қурмоқчи.
№ 19. Ёши 35 да. Андижон туманида яшайди. Бир нафар қизи бор (14 ёшда). Бўйи 1.60. Вазни 60 кг. Уй бекаси. Оилавий ҳолати: ажрашган.
Ёши 45гача бўлган, ҳунари бор, уй-жойи мавжуд бўлган эркак билан турмуш қурмоқчи.
Музқаймоқни хуш кўрмайдиган боланинг ўзи бўлмаса керак. Баъзи ота-оналар болалари шамоллаб қолмаслиги ва тишлари оғримаслиги учун музқаймоқ бермайдилар. Музқаймоқни аёллар ҳам қоматлари бузилишидан қўрқиб кам истеъмол қиладилар. Аммо шифокорларнинг таъкидлашларича, музқаймоқнинг зарарли эканлиги уйдирма экан. Музқаймоқ томоққа ва тишларга зарар етказмайди.
Музқаймоқ соғлом одам учун фойдали
Кексаю ёш бирдек музқаймоқни хуш кўришлари бежиз эмас. Чунки музқаймоқ тайёрлаш учун ишлатиладиган сут маҳсулотлари таркибида асаб тизимини тинчлантирувчи, кайфиятни кўтарувчи ва уйқусизликка барҳам берувчи табиий транквилизаторсимон моддалар мавжудлиги аниқланган.
Сиз музқаймоқни тонналаб есангизгина семириб кетасиз. Бундан ташқари, парҳездагилар ва семиришдан азият чекаётганлар учун музқаймоқ тақиқланган эмас. Асосийси, уни муқобиллаштирилган озуқангизнинг бир қисмига айлантириш кифоя. Масалан, музқаймоқ егингиз келса, бугунги қатиқдан воз кечинг. Музқаймоқ эса жуда фойдали! Унда тўлиқ оқсиллар, суягимиз учун керакли кальций, мускул ва тўқималаримиз учун зарур фосфор, кўплаб дармондорилар, жумладан, инфекциялар билан курашда иммунитетни оширувчи А дармондориси бор.
Шундай музқаймоқлар борки, уларнинг таркибида ёғ умуман йўқ. Қолаверса, ҳар бирмузқаймоқ ўрамида унинг таркиби ва калориялари кўрсатилиши шарт. Бу албатта, парҳез назоратини енгиллаштиради.
Тан олиш керак, ҳамма ишлаб чиқарувчилар ҳам музқаймоқ сифати ҳақида қайғуравермайдилар. Кўпинча углеводлар ортиқча бўлади (ванил ва шакар ҳисобига), маргарин ҳам қўшишлари мумкин (юқорироқ ҳароратда музқаймоқ шаклини йўқотмаслиги учун) ва бошқалар. Айнан шулар семиришга сабаб бўлади. Демак, ширинлик кўп қўшилган музқаймоқни ҳаддан ортиқ емасангиз, ҳеч қандай семиришга олиб келмайди.
"Энг мазали ва сифатли маҳсулот сутдан эмас қаймоқдан қилинади..."
Мазасидан музқаймоқ сутдан ёки қаймоқдан қилинганини ажратиб бўлмайди. Айнан сут ҳар қандай музқаймоқнинг асоси ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчининг вазифаси керакли ёғлиликдаги маҳсулотни тайёрлаш. Масалан, пломбир 12-15% ёғлиликка эга бўлиши керак. Бунга эришиш учун турли ёғ манбалари - қаймоқ, сариёғ, сувсизлантирилган сут ёғидан фойдаланадилар. Сифатли музқаймоқ - стандарт талабларига жавоб берадиган музқаймоқ саналади. Масалан, "Сутли музқаймоқ, пломбир, қаймоқли. Умумий техник шартлари"да ёзилишича, бу турдаги музқаймоқларда ўсимлик ёғи бўлиши мумкин эмас.
Демак, музқаймоқ тайёрлаш технологиясига амал қилинса, бас.
"Музқаймоқ ширин бўлиши керак..."
Дунёда аллақачон саримсоқ, гўшт ва ҳатто саккизоёқ сиёҳи таъмли музқаймоқлар сотилмоқда. Биз музқаймоқ шириндесертлигига кўникиб қолган бўлсак-да, унинг сифатига у қадар эътибор бермаймиз. Бу эса сифатсиз музқаймоқлар кўпайишига сабаб бўлмоқда. Аслида, ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотини "Ўздавстандарт"да тасдиқлатиб, ҳужжатларда сифат стандартлари кўрсатилса, бу маҳсулот ҳақиқий музқаймоқ ҳисобланади.
"Уч ёшгача бўлган болалар ейиши мумкин эмас..."
Агар болангиз сиз берган ҳар қандай овқатни енгил ҳазм қилса, бунда ҳеч қандай муаммо йўқ. Аммо бир томони бор: 6 ёшгача бўлган болалар иммунитети жуда куч билан ишлайди ва совуқ унга зарар келтириши мумкин. Шунинг учун болаларга эриган музқаймоқ бериш мақсадга мувофиқ. Унга мураббо ёки шунга ўхшаш бирор нарса қўшиб берилса, янада яхши. Албатта, бу гапларнинг ҳаммаси табиий музқаймоққа тааллуқли.
"Музқаймоқ кариесга олибкелади..."
Кўпинча музқаймоқ еганларида ёқимсиз ҳис туядиганлар шундай ўйлашади. Аслида, бу одамнинг тишларида муаммо борлигини кўрсатади. Музқаймоқ бошқа муаммо келтириб чиқариши мумкин - агар иссиқовқат, чой ёки кофедан кейин дарҳол музқаймоқ ейилса, тиш эмалида дарзлар пайдо бўлади.Музқаймоқнинг кариес келтириб чиқариш эҳтимоли эса, жуда кам, чунки у дарҳол ютилади, оғизда кўп турмайди. Бу жиҳатдан конфетлар зарарлироқ, улар узоқ сўрилади ва тишларга ёпишади ва кариесга олиб келиши мумкин.
Хулоса
Ҳамма нарсада меъёрга риоя қилиш керак. Баъзи бир қоидаларга риоя қилган ҳолда иссиқ кунда жонимизга оро кирадиган бу ширинликдан ўзингизни ва фарзандларингизни маҳрум этманг-да уни меъёрида истеъмол қилиб боринг.