+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

21 Март 2021

Зийраклик ва топқирлик - математика фанига хос

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ўқитувчи минбари

Ўқувчи ёшларни маънавий баркамол инсонлар бўлиб етишишлари, ижодий ва мантиқий фикрлаш кўникмаларини таркиб топтиришда, том маънодаги саводли шахс қилиб тарбиялашда ҳар бир фаннинг ўрни беқиёсдир. Бу борада математика фани муҳим аҳамият касб этади.

Математика фани сирларини пухта эгаллаш кўп жиҳатдан таълим жараёнида қўлланиладиган услуб ва воситаларга боғлиқ. Мазкур жараёнда фанга оид турли мисол, масала, тенглама, бошқотирма ва ребуслар ечиш асносида ўқувчида қизиқиш ва изланишни шакллантириш янада муҳим омиллар ҳисобланади.

Математика ва информатика фанлари аниқлик, ҳисоблаш ва мантиқий фикрлашга асосланган.

Математика, информатика фанлари ойлиги доирасида ўтказилган тадбирлар, очиқ ва кўргазмали дарслар орқали ўқувчиларнинг фанлардан олаётган билим кўникмалари янада бойитилади. Шу боис ҳам мактабимизда ойлик давомида қатор ишлар амалга оширилди.  Дастлаб фан ойлигини ўтказиш юзасидан режа ишлаб чиқилди. Ой давомида ўқувчилар билимларини назорат қилиш мақсадида ўтказилган тест топшириқлари, турли тадбир ва танловлар ижобий самаралар берди. Бундан ташқари, мактабимизда "Хоразмий", "Алгоритм", "Ёш математиклар" тўгаракларининг фаолият юритаётганлиги ҳам мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширмоқда.

Инсоният тараққиётининг дастлабки босқичларида предметларни санаш арифметиканинг энг содда тушунчаларини вужудга келтирди. Оғзаки саноқ системаси асосида ёзма саноқ системаси пайдо бўлади ва аста-секин натурал сонлар устида тўрт арифметик амални бажариш такомиллаша борди. Турли ўлчашлар (масалан, ғалла миқдори, йўл узунлиги)га бўлган эҳтиёж натижасида каср сонлар, энг содда тенгламалар қўллана бошланди, юза ва    ҳажмлар ўлчаш, қурилиш техникасининг мураккаблашиши, энг содда геометрик тушунчаларнинг вужудга келишига сабаб бўлганлиги ҳақидаги қизиқарли маълумотлар "Математика ва ҳаёт" деб номланган кечада "Ёш математиклар" тўгараги аъзолари томонидан йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди. "Алгоритм" тўгараги аъзолари математика фани тарихи, алгебра асосчиси Ал-Хоразмий ҳақида муҳим маълумотларни айтиб ўтдилар.

Кечага куй ва қўшиқ, рақслар янада файз киритди. Фан ойлиги давомида синфларда очиқ дарслар ташкил қилинди.

Ўқувчиларнинг математика ва информатика фанига бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида мактабда "Билимдонлар" интеллектуал шоуси, "Заковат", "Менинг ғоям" мавзуларида мусобақа, танловларни ўтказиш анъанага айланган. 11-синф ўқувчиларини олий ўқув юртларига тайёрлаш мақсадида қўшимча машғулотлар олиб борилмоқда.

Математика ўқувчини зийрак ва топқир бўлишга ўргатиб, диққатни бир жойга жамлашни, кўп сонли фактларни бир-бири билан солиштириб, улардан кераклигини ажратиб олиш каби фазилатларни  ривожлантиришга ёрдам беради.

Гулшаной ҚОБИЛОВА,

Юлдашбой МУРОТОВ,

 

Хўжаобод туманидаги 12-умумтаълим мактаби ўқитувчилари.

Прочитано 1221 раз
Шу рубрикадаги бошка янгиликлар: « Кўчат экиб, боғ яратайлик ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ »