+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Окт 2021

Миллий тилни йўқотмоқ миллатнинг руҳини йўқотмоқдир

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

21 октябрь - ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

     Тил - миллий маданиятнинг шакли сифатида унинг маънавий бойликларини замон ва маконда бирлаштиради. Тил миллатнинг руҳи ва уни ушлаб турувчи восита ҳисобланиб, ҳар бир миллатни бутун дунёга танитадиган асосий омил бўлиб ҳам хизмат қилади. Тафаккур билан тил бир-бирига узвий боғлиқ ҳолда доимий ривожланиб боради. Жамики яхши фазилатлар инсон онги ва шуурига она тилининг жозибаси билан сингади.

"Кўнгил маҳзанининг қулфи тил ва ул маҳзаннинг калитин сўз бил", - деган эди ҳазрат Навоий. Ўзликни, миллий қадрият ва урф-одатларни англашда, тарихни билиш ва келажак ҳақида фикр юритишда тил муҳим омил ҳисобланади. Шу ўринда улуғ рус олими Ушинскийнинг қуйидаги сўзларини ёдга олиш ўринли: "Тилдаги ҳар бир сўз унинг ҳар бир шакли инсон тафаккури ва туйғусининг натижасидир. Ўша тафаккур ва туйғулар орқали сўз ёрдамида мамлакат табиати ва халқи ифода этилган."

Мен она тилимиз билан  фахрланаман.

Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун. Буюк адиб ва мутафаккирларимиз томонидан умуминсоният учун бебаҳо мерос бўлган кўплаб асарлар яратилганлиги тилимизнинг қадим тарихини ва ўлмас эканлигини кўрсатади.

Қолаверса, она тилимизда халқимизнинг қадим қадриятлари, анъана ва урф-одатлари, миллий руҳи, тарихи ўз аксини топган. Зеро, маърифатпарвар улуғ адибимиз Абдулла Авлоний: "Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойнайи ҳаёти тил ва адабиётдир. Миллий тилни йўқотмоқ миллатнинг руҳини йўқотмоқдир", дея бежизга таъкидламаган эди.

Мухайё АШУРОВА,

Муҳаммад ЮСУФ ижод мактаби ўқитувчиси.

Прочитано 923 раз