+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Сен 2022

НОСОЗ ЭЛЕКТР СИМЛАР ВА ЖИҲОЗЛАРДАН ФОЙДАЛАНМАЙЛИК

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

 ФВБ ОГОҳЛАНТИРАДИ!

Олиб борилаётган тарғибот-тушунтириш ишларига қарамасдан вилоятимиз ҳудудида жорий йилнинг ўтган даврида фавқулодда вазиятларда ёнғинлар келиб чиқиш ҳолатлари кўп бора қайд этилди. Ёнғинлар натижасида фуқароларнинг турли даражада тан жароҳати олиши,  умри быйи тўплаган мол-мулкидан бир лаҳзада ажраб қолиш ҳолатлари кузатилди.

Мутахассисларнинг таҳлилларига кўра, аксарият ёнғинлар ўзимизнинг эътиборсизлигимиз, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслигимиз натижасида юзага келган.

Бугунги кунда ҳаётимизни электр жиҳозларисиз тасаввур эта олмаймиз. Хонадонларимизда электр ҳисобига ишловчи турли жиҳозлар, воситалар мавжуд. Минг афсуски, айрим ҳолатларда улардан фойдаланиш қоидаларига амал қилмаяпмиз ёки носоз жиҳозлардан фойдаланяпмиз. Оқибатда  фавқулоддаги ҳолат - қисқа туташувлар ҳосил бўлиб, ёнғинлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Кўп ҳолларда электр симлари уй лойиҳасида белгиланмаган ҳолда уйнинг том қисмидан ёки ертўлалардан олиб кирилади. Электр симлари назоратсиз қолади ва фойдаланилган вақтда электр сим қизийди, атрофида тез аланга олувчи маҳсулотлар бўлса, ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлади. Бундай ҳолатларга асло эътиборсиз қарамаслигимиз лозим.

Азиз ҳамюртлар, муҳтарама уй бекалари, опа-сингиллар!

Юқорида келтириб ўтганимиз каби фожеалар, бахтсиз ҳодисалар юз бермаслиги учун ҳар биримиз хар доим ҳушёр бўлишимиз зарур. Ёниб турган газ ва электр асбобларини назоратсиз қолдирмайлик, ёш болаларнинг олов билан ўйнашларига йўл қўймайлик.

Фавқулодда ёнғин келиб чиққан тақдирда зудлик билан Фавқулодда вазиятлар бошқармасига - 101 ёки 1050 рақамлар орқали хабар беринг!

 

 Яҳёбек ҲАСАНОВ,

 Андижон вилояти ФВБ  "Қабуллар уйи"ни ЁХТТЭБ инспектори, катта сержант.

Прочитано 944 раз