+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

29 Окт 2022

УСЛУБИЯТ «АҚЛИЙ ҲУЖУМ» - таълим-тарбиянинг самарали усули

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Кейинги вақтда таълим тизимида интерфаол усулларни қўллаш яхши самара бермоқда. Интерфаол таълим-тарбия усулларини қуйидаги учта: ақлий ҳужум, гуруҳларда баҳс-мунозара ва кичик гуруҳларда ишлаш усулларига ажратиш мумкин.

Ақлий ҳужум - ғояларни генерация (ишлаб чиқиш)қилиш таълим муаассасаларидаги энг асосий усулдир. Бу  орқали бирор муаммонинг ечимини топишда талабалар томонидан билдирилган эркин фикр ва мулоҳазаларни тўплаб, улар орқали маълум натижага келинади.

Ақлий ҳужум усулининг ёзма ва оғзаки шакллари мавжуд. Оғзаки шаклда ўқитувчи томонидан берилган саволга талабалар ўз фикрларини оғзаки тарзда аниқ ва лўнда баён этадилар. Ёзма шаклда эса, берилган саволга талабалар жавобларни қоғозга ҳаммага кўринарли тарзда қисқа қилиб ёзадилар. Жавоблар синф тахтасига магнит ёки игналар ёрдамида маҳкамланади. Усулнинг бу шаклида жавобларни маълум белгилар бўйича гуруҳлаб чиқиш мумкин.

Усулни қўллашда тўғри ва ижодий ёндашилса, қатнашаётган шахс эркин, ижодий ва ноанъанавий фикрлашни ўрганади. Бу усулда ўқувчи, талабаларнинг барчасини машғулотга бирдан жалб этиш имкони мавжуд. Шу билан бирга, уларда эркин мулоқот қилиш ва мунозара олиб бориш маданиятини шакллантиради, шунингдек, фикрни фақат оғзаки эмас, балки ёзма ҳолда баён этиш маҳоратини, мантиқий ва тизимли фикр юритиш кўникмасини ривожлантиради.

Билдирилган фикрлар баҳоланмаслиги талабаларда турли ғоялар туғилишига олиб келади. Бу уларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, қийин вазиятлардан чиқиш чораларини топишда, муаммонинг аниқ моҳияти ва қамровини билишга, фикрлаш бирхиллигидан қутулиб, кенг доирада тафаккур қилиш имконини бериш вазифаларини ҳам ўтайди. Энг асосийси эса, муаммони ечиш жараёнида беҳуда баҳслашиш муҳитидан ижодий ҳамкорлик кайфиятига ўтилади, бунда гуруҳ жипслиги мустаҳкамланади.

Қўлланиш мақсадига кўра, бу усул универсал хисобланиб, тадқиқотчиликда, ўқитиш жараёнида, ривожлантиришда асқатади. Ғоялар шаклланиши, унда ҳамма талабаларнинг иштирок этиши, уларнинг бошланғич билимларини текшириб кўриш имконияти мавжудлиги, мавзузуга қизиқиш уйғотиш мумкинлиги ушбу усулнинг афзал томонидир.

Ўқитувчи томонидан саволларнинг тўғри йўналтира олинмаслиги ҳамда уларнинг  юқори даражада эшитиш қобилияти йўқлиги эса ушбу усулни қўллаш жараёнига путур етказади.

Жараёнда билдирилган фикр ва ғоялар муҳокама қилинмаслиги ва баҳо қўйилмаслиги, ҳар қандай мулоҳаза инобатга олиниши, билдирилган фикр-ғояларни тўлдириш ва янада кенгроқ талқин этиш мумкинлиги ҳам ушбу усулнинг асосий қоидаларидан биридир.

Хулоса қилиб айтганда, интерфаол машғулотлар ушбу усуллар асосида олиб борилганда уларнинг сифати ва самарадорлиги янада ортади ҳамда бир вақтда бир неча масалани ҳал этиш имконини беради. Энг муҳими эса, ўқитувчида мулоқот олиб бориш кўникмаси ва малакаси ривожланади. Ўқувчиларнинг фанни ўрганишга қизиқишини кучайтиради, жамоа таркибида ишлашга, тенгдошларининг фикрларини тинглашга ўргатади, дарсларнинг сифатини оширишга хизмат қилади.

Шукрона АБОБАКИРОВА,

Андижон давлат чет тиллар институти талабаси.

Прочитано 930 раз Последнее изменение 03 Янв 2023