+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Янв 2023

ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ушбу мақола Ўзбекистон Респубикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Ислоҳотлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони"  лойиҳаси доирасида тайёрланди.     

 

Андижон туманида хотин-ҚизЛАР касб-ҳунарга ўҚитилмоҚда

"Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар  ассоциацияси Андижон туман бўлинмаси томонидан касб-ҳунарга ўқитилган 38 нафар аёл ва қизга махсус сертификатлар топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Аёллар тадбиркорлигини ривожланиши - иқтисодий  барқарор оила гарови" лойиҳаси доирасида Андижон туманидаги Хортум, Храбек, Хакан,  Исломобод маҳаллаларида истиқомат қилувчи, касб-ҳунар ўрганиш, тадбиркорлик қилиш истаги бўлган қиз ва аёллар чеварлик, пазандалик, компьютер саводхонлиги йўналишлари бўйича ўқитилмоқда.

Лойиҳа доирасидаги эҳтиёжманд оилалар вакиллари бўлган 38 нафар аёл тикувчилик, пазандалик ва компьютер саводхонлиги бўйича 2 ойлик курсларни тамомлаб, ўзлари танлаган ҳунарни ўрганди. Энди улар ўрганган ҳунари бўйича хонадонларида иш олиб бориш ёки тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш, ўзини-ўзи банд қилиш орқали даромад топиш имконига эга бўлдилар. Мазкур жараёнда уларга уюшмамиз, шунингдек, туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда банклар яқиндан ёрдам беради.

 Лойиҳа доирасидаги ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган хотин-қизлар "Ўз бизнесингни бошла" мавзусидаги 35 соатлик семинар-тренинг машғулотларида ҳам иштирок этиб, бизнес-режа тайёрлаш, кредит олиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, солиқ имтиёзлари борасидаги билим ва тушунчаларини бойитдилар.

- Пазандалик йўналишида таҳсил олиб, турли пишириқлар пишириш, салатлар тайёрлашни пухта ўргандим, - дейди Исломобод маҳалласида яшовчи Шоҳсанам Шукурова. - Энди "Тадбиркор аёл" уюшмаси ҳамда туман оила ва хотин-қизлар бўлими кўмагида банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз хонадонимда тадбиркорликни йўлга қўйиш, даромад олишга ҳаракат қиламан.

Янги йил байрами арафасида туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Замирахон Абдураҳмонова ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида курс битирувчиларига махсус сертификатлар тантанали равишда топширилди.

Лойиҳа давомида 300 нафардан зиёд ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз хотин-қизларни бепул касб-ҳунарга ўқитиш белгиланган. Шу билан бирга, туман ҳалқ таълими бўлими билан ҳамкорликда Хакан, Хортум, Храбек маҳаллалари худудларида жойлашган 25 та умумтаълим мактаблари битирувчи қизларининг касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларини бойитиш ва янада мустаҳкамлаш мақсадида бизнес-дарслар, касб-ҳунарга ўргатиш машғулотлари ўтказилади. Мазкур йўналишда биринчи босқич курс  машғулотларини якунлаган ўқувчи қизларга ҳам сертификатлар топширилди.

Умуман, лойиҳа асосида ҳозирга қадар 220 нафар опа-сингилларимиз касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмалари бўйича ўқитилди.

 

Зарифахон АҲМЕДОВА,

"Тадбиркор аёл" уюшмаси Андижон туман бўлинмаси раиси.

Прочитано 755 раз
Шу рубрикадаги бошка янгиликлар: « ИСЛОҲОТЛАР ЖАРАЁНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ »