+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

23 Март 2024

Коррупцияга қарши муросасизлик маданиятини шакллантириш муҳим вазифа

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

МулоҲаза

Ҳалоллик, ўз маъносига кўра, тўғрилик, адолат, софдиллик, самимийлик, иймон сўзлари билан уйғундир. Буюк бобокалонимиз Амир Темур хазратлари ўзининг ички ва ташқи сиёсатини юргизишда, оила тарбиясида, дину диёнатга риоя этишда ҳалоллик ва ростликгўйликни ўзига бош шиор қилиб олган.

Зеро, ростлик, тўғрилик - ҳар бир ишга мулоҳаза билан ёндашиш, адолатни фаолиятининг асосий мезони деб билиш, ҳамма нарсани ўз номи билан аташ инсонни комилликка етакловчи, жамиятни тараққиётнинг юқори поғоналарига олиб чиқувчи жиҳатлар ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлисга Мурожаатномасида Янги Ўзбекистон маънавиятида ҳалоллик, тўғрилик тамойили ҳаётимизнинг бош қадриятига айланиши, мамлакатимиздаги мавжуд ижтимоий иллатларга, ҳусусан, коррупцияга қарши курашда жамоатчилик ролини ошириш, керак бўлса, тўғрилик, ҳалолликка барча воситалар билан бўлса ҳам ўргатиш масаласига алоҳида тўхталган эди. Дарҳақиқат, жамиятда ҳалоллик, ростлик, тўғрилик принципига амал қилиш ижтимоий ҳаракатга айланиши зарур.

Жамиятда коррупцияга қарши муросасизлик маданияти, бу - кишиларнинг коррупцияга нисбатан муросасиз онгли муносабати, билим даражаси, тажрибаси, коррупциявий жараёнларга қарши фаол хатти-ҳаракатларидир.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизнинг ижтимоий ривожланиши ва ривожланган, демократик давлатлар қаторидан муносиб ўрин олиш ғояси қуйидаги ижтимоий-иқтисодий, маънавий ҳамда интеллектуал асосларга таянади:

-      ўзбек халқининг меҳнаткашлиги, аҳоли турмуш фаровонлигининг узлуксиз яхшиланаётгани, одамлардаги шукроналик ҳамда ҳаётидан розилиги ижтимоий тараққиётимизнинг муҳим омилига айланаётгани;

-      халқимизнинг юқори интеллектуал, маънавий салоҳиятга эга эканлиги, инсон капиталини ривожлантириш бўйича дунё эътирофига сазовор натижаларга эришилаётганлиги;

-      мамлакатимиз бой ер ости ва ер усти бойликларига, Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти учун етарли сув таъминоти, қулай иқлим, унумдор тупроққа эга эканлиги;

-      Ўзбекистоннинг Марказий Осиёнинг марказида жойлашгани, ҳар томонлама қулай коммуникациялар тизими бунёд этилгани, ҳаво, темир йўл, автомобиль транспортининг ривожланган инфраструктурасига эга эканлиги;

-      халқимизнинг бағрикенг миллий менталитетга эгалиги, фаолиятда намуна, ибрат бўлиш туйғусининг кучлилиги, яхши ишларда етакчи бўлиш фазилати ва юртдошларимизнинг иймон-эътиқоди мустаҳкамлиги, ҳамкорлик ва дўстликка садоқати, эртанги кунга бўлган ишончининг кучлилиги.

-      халқимиз ўзининг буюк аждодлари илмий даҳоси, илмий ҳамда маънавий жасоратининг ҳақли вориси сифатида намоён этишга интилаётгани, дунё интеллектуал-маърифий майдонида юксак иқтидор эгаси, барчага мақбул бўладиган оқилона ечимлар тавсия эта олувчи, узоқни кўзлаб иш тутувчи, юксак маънавиятли миллат сифатида ўзлигини кўрсатаётганлиги;

-      Мамлакатимизда амалга оширилаётган Тараққиёт стратегиясини халқимиз тўла қўллаб-қувватлаётгани, одамлар ушбу жараённинг кузатувчиси эмас, балки онгли ва фаол иштирокчисига айланганлиги, жамиятдаги жараёнларга дахлдорлик туйғусининг кучлилиги.

Минг афсуски, бугунги кунда юқоридаги каби юксак ахлоқий жиҳатлар, юксак интеллектуал салоҳиятга эга бўлган халқимиз коррупцияга қарши курашда эътиборсизлик туфайли кутилган натижаларга эриша олмаяпти. Бу жамиятимиз ривожига жиддий тўсиқ бўлаётганидан ҳам кўз юма олмаймиз.  

 Шу боис ҳам одамларимиз онги ва қалбидан эътиборсизликни бутунлай чиқаришга ҳаракат қилишимиз, шу билан бирга, аҳолининг ҳуқуқий билимларини ошириш масаласига  алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Шу орқали жамиятимиз олдида турган муҳим вазифа -  юртдошларимиз онгида коррупцияга қарши муросасизлик маданиятини тўла шакллантира оламиз. Аввало, ушбу маданият инсонларнинг онгида рўй бериши ва ундан кейин уларнинг ҳаракатига кўчиши керак.  Президентимиз, ҳукуматимиз томонидан жамиятда коррупцияга қарши муросасизлик, коррупцияга қарши онгли муносабат, коррупциявий жараёнларга фаол қаршилик кўрсатиш маданиятини шакллантиришга қаратилган кенг кўламли  ишлар  ҳам ана шу мақсадга  йўналтирилган.

Корррупцияга қарши курашиш, хусусан, ходимларимизда коррупцияга қарши муро-сасизлик маданиятини шакллантириш борасида банкимизда ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, ходимлар иштирокида ўтказилаётган қатор мулоқот ва давра суҳбатларида коррупция иллатининг аянчли оқибатлари, унинг жамият ривожига салбий таъсири, ушбу иллатга  нисбатан  муросасиз  бўлиш  ҳақида  кенг  тушунтиришлар  бериб  борилмоқда.

 

Улуғбек КАБУЛОВ,

"Ўзмиллийбанк" АЖнинг Андижон вилояти бошқармаси бошқарувчиси.

 

Зафарбек ТЎЙЧИЕВ,

"Ўзмиллийбанк" АЖнинг Андижон вилояти бошқармаси

коррупцияга қарши курашиш комплаенс-назорат бош мутахассиси.

Прочитано 751 раз Последнее изменение 04 Июль 2024