+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

10 Авг 2024

ОДАМ САВДОСИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ - МУҲИМ МАСАЛА

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

ХалҚаро лойиҳа

Марказимиз бир неча йиллардан буён хотин-қизлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш борасида самарали фаолият юритиб келмоқда. Хусусан, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган, руҳий ва жисмоний зўравонликка учраган, одам савдоси қурбонига айланган аёлларга тиббий, психологик ва хуқуқий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Умуман, марказимиз томонидан мазкур йўналишда жуда кўп лойиҳалар амалга оширилди.

БМТ Халқаро миграция ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан молиялаштирилган, айни пайтда амалга оширилаётган "Аёл ва миграция" деб номланган лойиҳа ҳам ана шулардан биридир.

Лойиҳанинг асосий мақсади, миграция жараёнида иштирок этаётган аёллар билан ишлаш, миграциянинг салбий ва ижобий жиҳатларини ўрганиш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини олиб боришдан иборат.

Лойиҳа доирасида меҳнат миграциясида бўлиб қайтган 300 нафар хотин-қиз ўртасида  миграциянинг салбий ва ижобий жиҳатларини ўрганиш бўйича анкета сўровномалари ўтказилди. Сўровномани ўтказишда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Андижон шаҳри, Қўрғонтепа, Избоскан, Балиқчи ва Пахтаобод туманлари ҳудудий комиссиялари  аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари ҳам иштирок этишди. Чунки вилоятда айнан юқоридаги шаҳар ва туманларда хорижга ишлаш учун бораётган хотин-қизлар сони бошқа туманларга нисбатан анча юқори. Шунинг учун ҳам ана шу ҳудудлар танлаб олинган.

Туман, шаҳар маҳаллаларида одам савдосига қарши курашиш бўйича идоралараро коимиссия аъзолари иштирокида 10 дан ортиқ  семинар-тренинг, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиб, миграциянинг салбий ва ижобий томонлари муҳокама  қилинди. Мутахассислар томонидан иштирокчиларга ноқонуний миграция, одам савдоси қурбонига айланиб қолиш, унинг аянчли оқибатлари ҳақида кенг маълумот ва тушунчалари берилди.

Тадбирларда одам савдоси ва норасмий миграциянинг олдини олиш мавзусидаги мингдан ортиқ  буклет тарқатилди. Шунингдек, хотин- қизларнинг миграция жараёнларидаги иштироки, уларга нисбатан жамиятдаги, яъни оила, маҳалла, жамоа ва жамоатчилик ўртасидаги муносабатлар таҳлил қилинмоқда.

Лойиҳа доирасида миграция жараёнида иштирок этган хотин-қизларга жамиятда бўлаётган салбий ва ижобий қарашларни  очиб беришга қаратилган иккита видеоролик тайёрлаш белгиланган. Ҳозирга қадар битта видеоролик тайёрланиб, ижтимоий тармоқлар орқали аҳолига етказилди. Эндиликда мигрант аёл хорижда иш ўрганиб, яхши тикувчи бўлиб  қайтгани ва маҳалласида ўзининг кичик тикув цехини очгани, маҳалладаги ишсиз аёлларни иш билан таъминлагани жараёнлари акс эттирилган иккинчи видеоролик тайёрланмоқда. Ҳар икки йўналишдаги видеороликлар тайёрлангандан сўнг вилоят телевидениесида намойиш этилади ҳамда мавзу бўйича ток-шоу ўтказилиши кўзда тутилган.

Хорижга ишлаш учун боришга ҳар бир фуқаронинг ҳақи бор. Четда ишлаш орқали киши юртига инвестиция киритади, касбий малакаси ортади, даромад топади, турмуш фаровонлиги яхшиланади. Фуқаро меҳнат миграцияси жараёнида қонуний қатнашса, у бехавотир меҳнат қилади, давлатимиз ҳимоясида бўлади, ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлмайди. Шунинг учун ҳар бир фуқаро, айниқса, опа-сингилларимиз хорижга ишлагани бориш учун олдиндан тайёрланиши, борадиган жойини, бажарадиган ишини аниқлаштириб олиши, борадиган давлат тилини мулоқот даражасида ўрганиши муҳимдир. Акс ҳолда, у алданиб қолиши мумкин, қолаверса, фирибгарлар тузоғига илиниш, одам савдоси қурбонига айланиб қолиш эҳтимоли юқори бўлади.

Бизнинг мақсадимиз, "Аёл ва миграция" лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар ана шундай салбий ҳолатларнинг олдини олишга, мазкур йўналишдаги муаммоларни аниқлаш ва тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга кўмаклашишдир.

Холидахон МИРЗАРАҲИМОВА,

"Меҳримиз сизга" аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази директори, Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича республика миллий комиссияси аъзоси.

Прочитано 2159 раз Последнее изменение 24 Окт 2024