+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

17 Фев 2025

Юридик аҳамиятга эга факт: мазкур турдаги ишлар судда қай тартибда ҳал этилади?

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ҳуқуқшунос минбари

 

 

Бош қомусимизнинг 55- моддасида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган.

Фуқаролик суд ишларини юритиш тўғрисидаги амалдаги қонунчиликка кўра, буйруқ тартибидаги ишларни, даъво тартибидаги ишларни, алоҳида тартибда юритиладиган ишларни, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ ишларни ва чет давлат судларининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судларининг (арбитражларининг) ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш ҳамда ҳал этиш тартиби белгиланади.

Хусусан, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар суд томонидан алоҳида иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган ишлар жумласига киради. Алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича ариза шаклида судга мурожаат қилинади.

Юридик аҳамиятга эга бўлган фактлар, бу – фуқароларнинг ёки ташкилотларнинг шахсий, мулкий ҳуқуқлари юзага келишига, ўзгаришига ёки тугашига сабаб бўладиган фактлар ҳисобланади.

Аризачи юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни тасдиқлайдиган зарур ҳужжатларни бошқача тартибда олиши мумкин бўлмаган ёхуд йўқотилган ҳужжатларни тиклашнинг имкони бўлмаган тақдирдагина, суд ушбу фактларни аниқлайди.

Юридик аҳамиятга эга бўлган фактни белгилаш тўғрисидаги ишлар бўйича ариза аризачи яшаб турган жойдаги судга берилади.

Қайд этиш лозимки, амалдаги қонунларда белгилашнинг бошқача (судсиз) тартиби назарда тутилган фактларни белгилаш тўғрисидаги, жумладан, ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаганлик, партизан отрядида бўлганлик, жангларда ярадор бўлганлик, одамнинг ёшини белгилаш тўғрисидаги, олий ўқув юртини, техникумни, ўрта мактабни ва бошқа ўқув юртларини битирганлик, партия, касаба уюшмалари ҳарбий ҳужжатларни, паспорт ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан бериладиган гувоҳномаларни тегишлилиги фактларини белгилаш тўғрисидаги аризалар суд тартибида кўрилиши мумкин эмас. Бу каби фактлар суд тартибида аниқланмайди.

Суднинг ҳал қилув қарорида суд томонидан аниқланган факт, унинг қандай мақсадда аниқланганлиги, шунингдек, мазкур фактни аниқлаш учун суд қандай далилларга асосланганлиги кўрсатилиши керак.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида қайд этилиши ёки бошқа органларда расмийлаштирилиши лозим бўлган фактларнинг аниқланганлиги тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори ушбу органлар томонидан бериладиган ҳужжатларнинг ўрнига ўтмаганда, суднинг ҳал қилув қарори ана шундай қайд қилиш ёки расмийлаштириш учун асос бўлади.

Шу ўринда рақамларга тўхталсак, фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди томонидан 2024 йил давомида тегишли аризалар асосида ана шу тоифага оид 191 та иш кўриб чиқилган. Шундан 177 та ариза қаноатлантирилган.

Хулоса ўрнида айтганда, фуқаролик суд ишларини юритишнинг асосий устувор вазифаси – фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқлари ва манфаатларини, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.

Хуршидбек ИСОМИДДИНОВ,

фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди раиси.

Прочитано 1075 раз