+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

25 Апр 2025

Давлат хизматчиси одоб-ахлоҳ ҳоидаларига ҳатъий амал ҳилиши лозим

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Мутахассис минбари

     Кейинги йилларда мамлакатимизда давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга,  айниқса, уларнинг касбий, маънавий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада давлат хизматчиси бошқаларга ўрнак ва намуна бўлиши керак. Унинг одоб-ахлоқи, ўзини тутиши, аҳоли вакиллари билан мулоқот маданияти жамоатчилик назарида бўлишини унутмаслик лозим. Шу сабабли давлат хизматининг таркибий қисми бўлган давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари тартибга солиниб, доимий равишда такомиллаштириб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги "Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш  бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги  қарори билан Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари, Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низоми тасдиқланган.

Ушбу низомда давлат хизматчилари риоя қилиши шарт бўлган қоидалар белгилаб қўйилган. Яъни улар: "Хушмуомалалик, эътиборлилик ва ҳушёрлик билан фуқароларда давлатга нисбатан ишонч ва ҳурмат ҳиссини уйғотиши, "Оиласида соғлом муҳитни таъминлаб, оила аъзоларига доимий ғамхўр бўлиш, фарзандларида ватанпарварлик ва бошқа юксак ахлоқий фазилатларни шакллантириш"лари лозим.

Давлат хизматчилари,  шунингдек, ишдан ташқари пайтларда маишатбозлик, ичкиликбозликдан сақланиб, жамоат жойларида одоб сақлаши, ўзига бевосита ёки билвосита алоқадор давлат идораларидан қимматбаҳо совға олмаслиги талаб этилади. Хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, қандайдир ишини битириши, лавозимини суиистеъмол қилмаслиги керак.

Ушбу намунавий қоидалар ижроси давлат органлари ва ташкилотларининг Инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари ва одоб-ахлоқ комиссиялари ва махсус ваколатли давлат органлари орқали назорат қилинади. +оидалар бузилишига оид ҳолатлар ташкилот раҳбарлари томонидан Одоб-ахлоқ комиссияларига киритилади. +онунлар бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар раҳбар топшириғига, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари мурожаатига, ўз ташаббуси ва ҳуқуқий ҳамда жисмоний шахслар мурожаатига кўра кўриб чиқилади.

Давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик ҳолати уларга нисбатан ахлоқий ва интизомий таъсир чораларини қўллаш учун acoc бўлади.

 

Муҳаммаджон МАЪМУРЖОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали АКТ етакчи инспектори.

Прочитано 190 раз