+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

26 Июль 2025

ЧИҚИНДИЛАРСИЗ ТОЗА ҲАЁТ САРИ!

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

ташаббус

Биз табиат билан бақамти яшаймиз. Тоза ҳаво, сув, қуёшсиз ҳаётимизни тасаввур қилолмаймиз. Табиат нафақат тирикчилигимиз манбаи, балки ундан завқланишимиз учун омиллар етарли. Айтайлик, ёзнинг саратонида нега кўпчилик тоғлар бағрига шошилади? Тонгда майсаларга қўнган шудрингда сарпойчан (ялангоёқ) юрсангиз, шудринг оёғингизни ювади. Ёз чилласида ҳайқириб оқаётган дарё бўйлари сизни ўзига     оҳанрабодай тортади. Тафтли иссиқ кунларда сой шаббодаси уфуриб турган соҳилларга жойлашган сўриларда ўтириб, беихтиёр ҳордиқ олгингиз келади. Ям-яшил боғлар бағрида кезиб, олтиндек товланиб, қуёшнинг нурларида асалдек тотли бўлиб етилган мевалардан тановул қилгингиз келади. Буларнинг ҳаммаси табиатнинг бизга инъоми, эҳсони эмасми?! Хуллас, биз табиат бағрида, ундан баҳра олиб, таъминланиб яшаймиз. Бироқ... бугун табиатга етказилаётган зарар ҳаммамизни хавотирга солаётгани аниқ. қайга борманг, чиқинди, ранг-баранг ялтироқ қоғоз парчалари , полиэтилен, елим халталарнинг сочилиб ётгани дилимизни  хира қилади...

  Кунларнинг бирида маҳалла фуқаролари йиғини биноси олдидан ўтиб бораётиб, енгил шабадада йўлакни дарахтнинг қуриган барглари қоплаганини кўриб қолдим. Дарров бино хоналаридан бирида турган супургини олиб чиқиб, йўлакни супура кетдим. Ўтган-кетган ҳайрон. Балки, мени фаррош, деб ўйлашаётгандир. Майли, нимани ўйлашгани менга аҳамиятсиз, муҳими, чиқиндининг тўпланиб туришига тоқатим йўқ, қанча одам шу йўлдан ўтяпти, баргларни тепкилашларини хоҳламадим. Шу вақт бино ичидан маҳалла раиси чиқиб келди.

-      Ие, баракалла қизим, ёрдам қилай, дебсан-да, раҳмат, қизларимиз иш билан кетишганди, ҳали супуриб улгуришмаганди, - деди у ходимларини оқлаган бўлиб. Мен бу гапларга парво қилмадим, асосийси, кўча тозаланди...

  Мен шаҳарликларга ҳавас қиламан. Бир-биридан гўзал, осмонўпар биноларда, ҳамма шароит етарли бўлган уйларда яшашади. Мен шаҳардаги қариндошларимизникига тез-тез бориб тураман. Яқинда шаҳарга тушдим. Аммо айрим кўчалардаги чиқинди уюмларига кўзим тушиб, жуда хафа булдим. Ораста, сўлим табиатли қишлоғимиз кўчалари ҳар қандай шаҳардан азиз кўриниб кетди. Нега дуч келган жойга ахлат тўкишади-я?! Ахлат қутилари бўлса, тўлиб-тошган. Бу ҳақда шаҳарлик тенгқур қариндошим Фаридадан сўрасам:

- Ҳамма дуч келган жойга чиқинди ташлаяпти-ку! Нима бўпти?! - деди бепарво. Сўнг, бир оз ўтгач:

- Насиба, сизлар ахлатни қандай йиғиштирасизлар? - деб сўради.

- Қутилар қўйилган, улар тўлмасидан ахлат машиналари дарров йиғиштириб олади,-тушунтирдим мен, шу вақт миямга бир фикр келдию, Фаридага юзландим:

- Фари, кел, "Чиқиндиларсиз тоза ҳаёт сари!"деган шиор билан тенгдошларни хиёбон. кўчалар бўйлаб ташланган ахлатларни йиғиштиришга чақирамиз.

- Бировлар устимиздан кулмайдими?

- Кулмайди, қайтанга раҳмат айтиб, бизни қўллашади, кўрасан, бу ташаббусни ҳамма қувватлайди, сафимиз кенгаяди, бора-бора чиқиндини ҳар жойга ташламаслик одатга айланади.

- Шундай бўлармикин?...Унда, ишни қачон бошлаймиз?

- Ҳозироқ. Кетдикми?

- Кетдик...

 

Дилнура АБДУВАҲОБОВА,

Булоқбоши туманидаги 31-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси.

Прочитано 78 раз Последнее изменение 12 Сен 2025