+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Сен 2025

Аждодларимизга муносиб бўлайлик

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

фикр

Тарихдан маълумки, илм-маърифатга кенг йўл очилган, инсон қадр-қиммати юксакларга кўтарилган, айниқса, кексалари эъзозланган юрт юксак даражада тараққий этган, ана шу юртда ҳамиша тинчлик-осойишталик ҳукм сурган.

Чунки илм-маърифат инсон тафаккурини юксалтиради, илм-маърифатга ошно инсонлар эса янгиликка интилади, бунёдкорлик ишлари билан банд бўлади. Тинчлик-осойишталик туфайли одамлар эркин меҳнат қилади, деҳқончилик, ҳунармандчилик юксалади, юртда мўл-кўлчилик бўлади.

 Бугун озод ва обод юртимизда илм-маърифат юксалмоқда, айниқса, биз ёшларнинг пухта билим олишимиз, ўз имкониятларимизни юзага чиқаришимиз учун кенг имкониятлар яратиб берилган. Тадбиркорлик, ҳунармандчилик билан шуғулланаман, деган тенгдошларимиз ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда. Умуман, биз ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ҳақида ҳар қанча гапирсак камлик қилади.

Биз ёшлар мана шундай бағрикенг юртнинг фарзанди эканлигимиздан фахрланамиз, Ватанга бўлган муҳаббатни қалбан ҳис этиш, ўқиб-ўрганиш, танлаган соҳамиз бўйича юксак мақсадларни кўзлаб олға интилиш бизнинг асосий бурчимиз эканлигини англашимиз лозим.

Зеро, халқимиз азал-азалдан илм-маърифатга интилиб яшаган. Улуғ аждодларимиз эса дунё тамаддуни ривожига салмоқли ҳисса қўшганлар. Шундай экан, биз - бугунги ёшлар ана шу аждодларимизга муносиб издош бўлайлик.

Латофатхон ТОЖИМАТОВА,

Андижон техника  институти талабаси.

Прочитано 19 раз