+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

16 Март 2017

ЙИЛ ДАСТУРИ ИЖРОСИ: МУРОЖААТЛАР ОРТИДА ИНСОН БОР

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

(12- сон)

2017 йил - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Жорий йил Президентимиз томонидан "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилингач, мамлакатимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизимини шакллантириш бўйича кўплаб ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёев йилнинг айнан ана шундай номланишидан кўзланган мақсад ва вазифаларга тўхталиб, "...давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. Бу борада аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этишимиз даркор", дея таъкидладилар. Шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда "Халқ қабулхоналари"ни ташкил этиш ва уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлаш вазифасини қўйдилар. Халқ билан мулоқотдан кўзланган мақсад халқ ичига кириш, уларнинг муаммоларини тинглаш, манфаатларини ишончли ҳимоя қилишдир.

Халқ билан мулоқотнинг самарали йўлга қўйилиши жамиятимиз ҳаётидаги турли муаммоларни бартараф этиш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, қонун, фармон ва қарорлар мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламига етказиш, уларнинг ижросини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини янада оширади. Қолаверса, бу борадаги ишлар инсон манфаатларини таъминлашга, мамлакатимизнинг дунёдаги ривожланган давлатлар қаторига чиқиши, халқимиз ҳаётининг сифати ва даражасини янада оширишга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Президентимизнинг 2017 йилдан бошлаб барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизимини жорий этиш борасида билдирган таклифи давлат бошқаруви органлари, назорат этувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолиятида қонунчиликка амал қилиниши устидан назоратни кучайтириш, амалиётда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жамоатчилик олдида ҳисобот бериб бориш тартибини жорий қилишга доир устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда муҳим роль ўйнаши шубҳасиз. Зеро, бундай тартиб инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг, суд-ҳуқуқ соҳасида расмиятчиликка ва коррупцияга қарши кураш олиб боришнинг муҳим кафолати ва зарур шарти ҳисобланади.

Шу маънода айни кунда халқ билан мулоқот тизимининг жорий этилганлиги давлат, нодавлат идоралари, умуман, барча тоифадаги раҳбарларни аҳолининг кенг қатлами билан янада яқинлаштиришнинг самарали механизмига айланмоқда.

Бу борада вилоят адлия бошқармаси тизимидаги муассаса ва ташкилотларда ҳам фуқаролар қабул кунлари ҳамда ишонч телефонлари ташкил этлган бўлиб, улар орқали аҳоли мурожаатлари қабул қилинмоқда, яъни халқ билан мулоқот тизими йўлга қўйилди.

Мурожаатлар мутахассилар томонидан ўрганилиб, фуқароларни қийнаётган, уларнинг турли соҳалардаги фаолиятларига тўсқинлик қилаётган муаммоларнинг айримлари шу вақтнинг ўзида ечимини топмоқда, айримлари эса қонунлар доирасида кўриб чиқилмоқда.  Бу ўз навбатида аҳолининг давлатимизга бўлган ишончини ортишига хизмат қилмоқда. Қолаверса, ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати, унинг тақдири ётади. Ана шундан келиб чиқиб, ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолаётгани йўқ. Бундан ташқари, нотариал идорамиз мутахассислари мурожаат қилувчилар билан суҳбатларда, турли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок этиб, аҳолининг ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳуқуқ ва бурчларини тушунтириш бўйича тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Бир сўз билан айтганда, йўлга қўйилган халқ билан мулоқот тизими жамиятимизда қонун устиворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг самарали усулларидан бири сифатида шаклланмоқда.

 

Шаходат ҚОДИРОВА,

 

Андижон шаҳар     12-сон давлат нотариал идораси нотариуси.

Прочитано 2861 раз